МАҲАЛЛА БИНОСИ АҲОЛИ ХИЗМАТИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бошчилигида туманимизда маҳалла тизимида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Туманимиздаги ҳар бир маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғини биноларининг қад ростлаётгани бунинг исботидир.

Жумладан, Мунис Хоразмий маҳалла биносининг аҳолига топширилиши ҳам ижобий ишлардан ҳисобланади.
Эндиликда маҳалла ходимлари шинам, кенг ва замонавий жиҳозланган хоналарда аҳолини қабул қилишади.
Дарҳақиқат, маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.