МАҲАЛЛА БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ҳазорасп туманидаги “Амударё” ва “Алоқали кўл” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш, уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу боисдан сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур тузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳазорасп туманида ҳам бу борада ижобий ишлар олиб борилиб, маҳалла бинолари янгидан қурилиб, бирин-кетин маҳалла аҳлига топширилмоқда.
Жумладан, бугун 3 ноябрь куни Ҳазорасп туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган “Амударё” ва “Алоқали кўл” маҳалла биноларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳаллаларнинг очилиш маросимида Ҳазорасп тумани ҳокими У.Машарипов иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини ва бунга жавобан ўз ишимизга масъулият билан ёндошиб иш олиб боришимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратов. туман ҳокимлиги масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.