ЛОҚАЙДЛИК - ТАРАҚҚИЁТГА ТЎСИҚ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЛОҚАЙДЛИК - ТАРАҚҚИЁТГА ТЎСИҚ

Ёшларимизни она Ватанимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятини, эзгу интилишларини рўёбга чиқариш ва баркамол авлодлар қилиб тарбиялаш ва уларнинг билим олишлари учун барча шарт-шароитларни ҳар биримизнинг олдимизда турган масъулиятли бурчимиздир.

Хўш, бурчимизни сидқидилдан бажаряпмизми? Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида  туман ҳокими ўринбосари Суҳроб Қурёзов бугун 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Мактабда куз-қишга тайёргарлик ишлари текширилди ва кўмир заҳираси мавжудлиги, қиш мавсумига мактаб тайёрлиги аниқланди.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари мактабда ўқитувчилар ва таълим олаётган ўқувчилар билан билан учрашганда мактабда ўқувчиларнинг мактаб формада келганлиги ва давомади яхши бўлсада, аммо баъзи ўқитувчиларнинг ўз ишига масъулиятсизлиги аниқланди. Яъни ҳуқуқ фани дарсида 11-синф ўқувчилари савол-жавоб қилинганда баъзи ўқувчиларнинг оддий саволга ҳам жавоб беролмаганлиги, дарсга тайёрмаслиги, математика дарсида 9-синф ўқувчиларининг жадвал билмаслиги бизни ранжитди.

Аниқланган ушбу камчиликлар бўйича мактаб жамоаси йиғилиш ўтказилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқ ва керакли тавсиялар берилди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.