ЛАЙЛОНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп туман ҳокимлигининг “HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига фуқаро Лайло Нурметова томонидан бир нафар фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи вафот этганлиги, ишсизлиги, айни кунда ижарада яшаб келаётганлиги, уй-жойга муҳтожлиги борасида мурожаат келиб тушади.
Мурожаат туман ҳокими ёрдамчиси Г.Матмуротова ва туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида ўрганилади.
Ўрганишлар давомида фуқаро “Мухомон” маҳалласида ижарада яшаб келаётганлиги аниқланади ва Лайло Нурметова билан суҳбат ўтказилиб, иш билан бандлиги ҳал этилиб, уй-жой олиш масаласи бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.