Қурилиш объектларидаги жараёнлар билан танишилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича туманда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туман прокурори Дилшод Мадиримов туман ҳудудларида қурилиш ишлари бажарилаётган объектларида бўлиб, олиб борилаётган жараёнлар билан танишмоқда.

Хусусан, “Баркамол авлод” маҳалласида қад ростлаётган маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлган туман прокурори қурилиш жараёнларини кўздан кечирди ва бу борада ўз таклиф-тавсияларини берди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.