Конституция — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Конституция барча миллий қонунлар асос бўладиган, давлатнинг ҳуқуқий мақомини белгилайдиган муҳим ҳужжатдир. Бош қомусимизнинг энг муҳим ғояси бу ҳаёт гултожи бўлган инсонни қадрлашга, халқнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган.
Бугун мамлакатимизда ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати бўлган Конституциямизнинг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда.


Туманимизда ҳам сана муносабати билан «Конституциям қадр-қимматим!» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Зафар Абдиримов иштирок этиб, барчани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами билан муборакбод этди.


Шундан сўнг, туманимизнинг бир гуруҳ фидойи ходимлари туман ҳокимининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Байрам тадбири барчада кўтаринкилик ва хуш кайфият улашди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.