Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

"Ўзбекистон-2030 стратегияси" ҳамда "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йилида" амалга оширилишига оид давлат дастурида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, бир ой давомида республика миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш" тарғибот ойлигига старт берилди.


Ойлик доирасида бугун туман ҳокимлиги, вилоят ИИБ ҳамкорлигида семинар йиғилиши ўтказилди. Унда ахборот технологиялари даврида ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни турли алдовлар йўли билан маблағларни ўғирлаш ҳолатлари кузатилаётганлиги, бундай жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилиб, огоҳликка чақирилди.
Йиғилишда туман ҳокими З.Абдиримов, ИИБ бошлиғи Ж.Мадаминов, вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлимининг масъул ходимлари У.Нуруллаев, Б.Каримовлар иштирок қилди.
Ўтказилаётган бу каби тарғибот тадбирлари аҳоли ўртасида кибермаданиятни юксалтириш, фирибгарлик ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.