ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ

 

16 апрель куни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилот, корхона-муассасалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

  1. Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1 чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ йўналтириш.
  2.  Ҳазорасп туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан 2020 йил 1 чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ғ.Сатторовнинг ҳисоботи.
  3.  Ҳазорасп туман  ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари, подполковник А.Бобожоновнинг 2020 йилнинг март ойи давомида амалга оширилган  ишлари юзасидан ҳисобот.
  4.  Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2020 йил 1 чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти.
  5.  Ҳазорасп туман  ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

 Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 

Сессияга ишига Ҳазорасп туман кенгаши депутати Боғбек Қосимов раислик қилди.