КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМ УЧУН МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМИЗ
Автор:
Сабрижамил
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларидан ташриф буюрган элчилар Ҳазорасп туманига ҳам ташриф буюриб, инвестиция ва беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган эди.
Ушбуга асосан бугун Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси томонидан беғараз ёрдам асосида юборилган яна 10 та тикув машиналари тумандаги “Оқ майдон” маҳалласига етиб келди.
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар томонидан “Аёллар дафтари”да турувчи 5 нафар, “Ёшлар дафтарида” турувчи 5 нафар аёлларга ушбу машиналар топширилди.
Кўрсатилган ушбу ёрдам учун миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.