КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМ УЧУН МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМИЗ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларидан ташриф буюрган элчилар Ҳазорасп туманига ҳам ташриф буюриб, инвестиция ва беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган эди.
Ушбуга асосан бугун Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси томонидан беғараз ёрдам асосида юборилган 5 та тикув машиналари тумандаги “Боғдор” маҳалласига етиб келди.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар томонидан “Аёллар дафтари”да турувчи 5 нафар аёлларга ушбу машиналари топширилди.

 


Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчихонаси томонидан “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи, “Темир дафтари”да турувчи Бикажон Рахимовага беғараз ёрдам асосида юборилган 1 та тикув машинаси берилди.
Кўрсатилган ушбу ёрдамлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.