Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Республикамиздаги бой тажрибага эга инсонпарварлик ташкилот ҳисобланади. Ушбу жамиятнинг мақсади аҳолининг кам таьминланган, ночор қатламига, турли касалликлардан азият чекаётган кишиларга, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлар, ёрдамга муҳтож ва аҳолининг қийналаётган қатламига ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамият ижро аппарати, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро федерацияси билан ҳамкорликда, республика, вилоят, туманлар миқёсида инсонпарварлик ва эзгулик ишлари амалга оширилмоқда.
Шундай эзгулик ишлари туманимизда ҳам амалга оширилди. Яъни Қизил Ярим Ой Жамияти туман бўлими раҳбари Г.Матмуротова иштирокида Жамият ўз қарамоғига олган 20 нафар фуқаронинг ҳар бирининг пластик карталарига 562100 сўмдан жами 11 миллион 262 минг сўм пул маблағлари пластик карталарига туширилди ва фуқароларга етказиб берилди.
-Бундай ёрдам менга иккинчи бор кўрсатилмоқда. Бундан ташқари туман ҳокимлиги томонидан ҳам доимий тарзда моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Кўрсатилаётган ёрдам ва бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун туман ҳокимлигига ва жамият ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман,-дейди “Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи Наталья Макарова.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.