КОРРУПЦИЯ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

КОРРУПЦИЯ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеоселекторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда  иштирок этган туман ҳокими Ў.Машарипов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Зарипов ва туман прокурорининг ўринбосари Б.Эшназаровлар коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштириши, давлат ва жамиятда соғлом муҳитнинг қарор топиши, барқарорлиги, тинчлиги ва тараққиёти учун хавф солиши борасида гапириб ўтдилар.

Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш, унга барҳам беришда фақат давлат ва ҳукуматнинг кучи билангина эришиб бўлмаслигини, мазкур ижтимоий иллатга қарши бутун жамият, барча фуқаролар оёққа турмоғи, курашмоғи зарурлигини, ҳар қандай жамият учун ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарлари, идора-ташкилот рахбарлари ва тегишли мутасадди ходимлар иштирок этди ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.