КИТОБ ИНСОННИ ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАЙДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳар бир инсоннинг билим доирасининг такомиллашишида китобнинг ўрни беқиёс. Инсон билим олишда устозлар кўмагида танлаган касб ёки илмий соҳанинг ривожланишида шу соҳага оид китобларга эҳтиёжманд бўлади. Демак, қай бир соҳа ёки касбни пухта эгаллаш лозим бўлар экан, бунда албатта, китоблар зарур бўлади.
Зеро, китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаидир.
Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов туман ахборот кутубхона марказининг “Қовунчи” маҳалла кўчма кутубхонасига ташриф буюрди. Кутубхона фаолияти билан танишиб, кутубхона мутахассиси Гуласал Султонова билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида Г.Султонова кутубхонада 3 500 та турли мавзулардаги китоблар борлиги, маҳалла ёшларининг кўпчилиги кутубхонага келиб турли мавзулардаги бадиий китоблар олиб ўқишини, бу албатта қувонарли эканлигини айтиб ўтди.
Туман ҳокими ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш ва кутубхонани янги китоблар билан бойитиш лозимлгини ҳамда бундай кутубхона барча маҳаллаларда ташкил этилса, ёшларнинг китобга бўлган қизиқиши янада ошишини таъкидлади ва бу борада ўз тавсияларини берди.
Дарҳақиқат, китоб – руҳиятимиз озуқасидир. Китоб билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади ва эзгулик сари етаклайди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.