КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ ҚАДР ТОПАДИ
Муҳтарам Президентимиз жойларга ташрифлари чоғида ҳар гал кекса авлод вакиллари билан учрашиб, нуронийларимиз шунчаки дуогўй эмас, аксинча, жамият ҳаётида фаол иштирок этадиган қатлам бўлиши кераклигига алоҳида урғу берадилар.
Даҳақиқат, кексалик – инсон умрининг донишмандлик палласи. Чунки, умрнинг бу довонига етиб келгунга қадар киши не-не сир-синоатларни англаб етади, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўради. Азалдан халқимизда бирор ишни бошлашдан аввал ёши улуғлар маслаҳатини олиш, уларни хонадон фариштаси дея эъзозлаш одатга айланган. Айни пайтда ушбу халқона қадрият давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Мамлакатимиз бўйлаб, "Кексалар ҳафталиги" тадбирларининг ўтказилаётгани ҳам кексаларимизга бўлган эътибор намунасидир.
Ҳазорасп туманимизда ҳам ҳафталик тадбирлари доирасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Барча маҳалларда кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатилмоқда.
Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Нуроний” жамоатчилик кенгаши раиси Ғаффор Раҳимов ҳамроҳлигида “Шовот” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекчон ота Матназаров хонадонида бўлиб, отахон билан суҳбатлашиб, эсдалик совғалари топширилди.
Албатта, бу каби тадбирлар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.