КЕКСАЛАРГА ҲУРМАТ – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

КЕКСАЛАРГА ҲУРМАТ – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

 

Юртимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилади. Чунки, кексаларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб, уларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинч-осойишта ҳаётимизнинг тамал тошидир.


Шу боис туманимизда “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб, нуронийлар ҳолидан хабар олинмоқда.


Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Гулзор” маҳалласида яшовчи Авазжон момо Жаббарова ва Қурбонбика момо Жуманиёзовалар ҳолидан хабар олди ва  озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда турли совғалар етказилди. Шунингдек, туман ҳокими момонинг невараси 2-гуруҳ ногирони Умиджон Аминовнинг туғилган куни билан ҳам қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.


Дарҳақиқат, ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларига қулоқ тутиш инсонийлик хусусиятларидан бири бўлиб келган. Хусусан, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш бугунги кунда маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айлангандир.

  Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.