КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мамлакатимизда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан куни кеча Президентимиз мамлакат қурилиш соҳаси ходимларига ўз табрикларини йўллаб,  қурувчиларни касб байрами билан табриклаб, “Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этиш, ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда сизлар сингари моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари – минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг олийжаноб меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди”,-дея таъкидлаб ўтдилар.

Дарҳақиқат, қурувчилар меҳнати мақтовга сазовордир, чунки бугунги пандемия даври бўлишига қарамасдан қурувчиларимизнинг ўз касбига меҳри, бурчига садоқати, ғайрат-шижоати билан бунёдкорлик ишларини жадалликда давом қилиб келмоқдалар.

Ҳазорасп туманида ҳам ушбу байрам муносабати билан бугун бир гуруҳ жонкуяр касб эгалари туман ҳокимлигига таклиф этилди.

Уларни Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов касб байрами билан қутлаб, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, қурилиш соҳасида ислоҳотларни амалга оширишдаги фидокорона хизматлари ва Сирдарё вилояти, Сардоба туманида амалга оширилган қурилиш ишларида фаоллик кўрсатган бир қатор фидойиларни  жумладан, “Ботир техник” МЧЖ раҳбари Баҳодир Ортиқов, “Самарқанд” МЧЖ раҳбари Боғбек Матёқубов, “Жаҳон Қилич” МЧЖ раҳбари Сарварбек Қиличев, туман ЙФУК раҳбари Ойбек Саидов ва туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Умид Авазовларни туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирладилар.

Бугунги қутлуғ айём “Қурилиш соҳаси ходимлари куни” барча касб эгаларига яна бир бор қутлуғ бўлсин!