КАРАНТИН ДАВРИДА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
КАРАНТИН ДАВРИДА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Президентимизнинг махсус Фармонларига мувофиқ, карантин даврининг иқтисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш бўйича бир нечта чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ишсиз бўлган фуқароларимизни жамоат ишларига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига Инқирозга қарши жамғармадан 200 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу маблағлар пандемия шароитида одамларни иш билан таъминлашга йўналтирилмоқда.
Бу борада Ҳазорасп туманида ҳам пандемия тарқалишига қарши курашиш бўйича карантин тадбирлари давомида аҳолининг яъни туманда ишсиз аҳоли, чет элга ишга кета олмаган ва хориждан қайтиб келган фуқаролар, шунингдек, вақтинчалик ишсиз қолган ишчилар бандлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга ошириляпти.
Жумладан, туман ҳокими Ў.Машарипов ва сектор раҳбарлари билан келишган ҳолда жорий йил апрель ойида135 та корхона томонидан келиб тушган буюртамалар асосида, 1713 дан ортиқ ишсиз ўтирган фуқароларимиз жамоат ишларига жалб қилиниб, бандлиги таъминланди.
Бу ҳақда Ҳазорасп туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Жасурбек Мадиримов шундай деди,- бугунги кунда туманимизда ишсиз фуқароларимиз, маҳаллаларда, "Обод маҳалла” ва "Обод қишлоқ” дастури доирасида қурилиш ишларига, якка ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож аҳолини парваришлашга, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат ташкилотларига фуқаролар жалб этилиб бандлиги таъминланмоқда. Шунингдек, Санитария эпидемиологик осойишталик маркази билан ҳам шартномалар имзоланиб, фуқаролар санитария эпидемиологик осойишталик марказига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланма орқали юборилмоқда. Шу билан бирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳам ишсиз фуқаролар бириктирилди. Шуннигдек,ИИБ, туман прокуратураси билан ҳам ҳамкорликда ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилмоқда.
Дарҳақиқат, карантин даврида ишсиз аҳолини жамоат ишлари билан банд қилиш, уларга яқиндан ёрдам кўрсатиш одамийлик саналади ва бу бизнинг бурчимиздир.