ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ!
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, бебаҳо маънавий бойлигимиз, таъбир жоиз бўлса – буюк қадриятимиздир! Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда улкан кашфиётлар, бадиий дурдона асарлар яратганлар.
1989-йили Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши Истиқлолга эришиш йўлидаги энг муҳим қадам бўлди. Ватанимиз мустақилликка эришгач она тилимиз ўзининг ҳақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлди. Жорий йилда ушбу тарихий кунга 32 йил тўлди.
Мамлакатимиз бўйлаб, айни кунларда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбирлар кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Тумандаги “Фольклор театри”да бўлиб ўтган “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов иштирок этиб, барчани тарихий сана билан самимий муборакбод этди.
Маънавий-маърифий тадбирда таълим муассасалари ўқувчилари, ўқитувчилари, туманнинг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда, ифодали ёд айтилган шеърларда, саҳна кўринишларда она тилига меҳр-муҳаббат, Ватанга садоқат туйғулари тараннум этилди.
Байрам барчада катта таассурот қолдирди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.