ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини ошириш, миллий маънавиятимизни юксалтириш ва ёшларда ўзбек тилига бўлган юксак ҳурматни шакллантириш юзасидан туманимизда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар ва танловлар ўтказилди.
Ҳазорасп туманидаги Фольклор театрида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" мавзусида ўтказилган адабий-бадиий тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Тадбирда тумандаги барча умумтаълим муассасаларининг она тили ва адабиёти фани метод бирлашма раҳбарлари ва ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда ўзбек тилни мадҳ этувчи шеър, куй, қўшиқлар ва алломалар фикрларининг саҳна кўринишлари билан акс эттирилиши барчада катта таассурот қолдирди.
Турли тадбирлар ўтказилиши билан бирга ўқувчиларнинг ўзбек тили бўйича имловий саводхонлигини ошириш мақсадида "Ўзбек тилим ифтихорим!" танлови ҳам ўтказилди.
Танлов жараёнида ўқувчилар ўзбек тилининг жаҳон миқёсида тан олинганини яна бир карра англаб етдилар.
Шунингдек, тадбир давомида "Ўзбек тилим ифтихорим!" иншолар танловининг ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан мактабларда ўзбек тилининг нуфузини оширишга ҳам жиддий эътибор қаратилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.