Ички ишлар ходимлари тақдирланди
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп туманида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимлар иштирок этди.
Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов ўзининг табрик сўзида бугунги кунда туманимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирларни юқори баҳолаб, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди.
Шундан сўнг, фидойи ходимлардан бир гуруҳига туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.