ИССИҚХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ НАТИЖАСИДА оилалардаги ишсизлар сони камаймоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Озиқ-овқат хавфсизлиги, бандлик, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашда ердан самарали фойдаланиш энг муҳим омил ҳисобланади. Бу борада шахсий томорқаларда иссиқхоналар ташкил этиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда.

 


1-сектор раҳбари, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Карвак” маҳалласида хонадонма-хонадон юриб, аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқа ерлардан фойдаланиш ҳолати ва иссиқхоналар ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини кўздан кечирди.
Маҳаллада яшовчи Мақсуд Матёқубов ва Йўлдош Қурбановлар хонадонига борганда уларнинг ўз томорқасидан тўғри фойдаланиб келаётганлиги ва томорқасида иссиқхона ташкил этганлиги барчага хуш кайфият улашди.
Чунки, ҳар иккала оилада ташкил этилган иссиқхонани туман ҳокими кўздан кечирар экан, ўз юкини кўтаролмай турган памидорларни кўриб, бунинг сирини сўраганда Мақсуд Матёқубов ва Йўлдош Қурбановлар сабаби аввало, памидор кўчатларини суғоришда жуда эҳтиёт бўлиш, уларни ўта намланиб кетиши ёки тупроғи қуриб қолишига йўл қўймаслик кераклигини, ҳаво очиқ кунлари эрталаб суғориш ишлари бажарилиши ва асосийси экинни меҳр билан парваришлаш лозимлигини айтиб ўтдилар.

 


Албатта, бугунги кунда сектор ҳудудидаги жуда кўплаб хонадонларда иссиқхоналар ташкил этилиши натижасида оиладаги ишсизлар бандлиги таъминланиб, оила даромадлари ошмоқда ва фаровонликка эришилмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.