ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАР САРАЛАНДИ
Бугун 30 октябрь куни “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодларнинг ҳужжатлари туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинди ва мазкур давлат мукофотига номзодлар сараланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш бўйича тегишли йўриқномага кўра, тавсия этиладиган номзодларга ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, аъло ҳулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари, шунингдек, Ватанимиз тарихи, миллий алломаларимиз ва жаҳон маданияти меросини яхши эгаллаганлиги билан ажралиб туриши каби умумий талаблар қўйилди.
Шунингдек, талабгорлардан - сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаол, ташаббускор бўлиши, танлаган соҳасида Республика ҳамда халқаро миқёсдаги танловлар ва тадбирларда ютуқларни қўлга киритган бўлиши, хорижий тилларни билиши, етакчилик ва нотиқлик қобилиятларига эга бўлган ёшлар танлаб олинди.
“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти номзодлари Адабиёт, Санъат, Фан, Таълим, Маданият, Спорт ва Жамоатчилик каби йўналишлар бўйича тегишли мезонлар асосида баҳоланди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.