Хусусий мактаб фойдаланишга топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан бугун тумандаги Ойбек маҳалласида "TO‘LQIN INNOVATSION FM MAKTABI"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хусусий мактабнинг очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Машарипов, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров ва сектор раҳбарлари иштирок қилиб, барчани байрам билан қутлаб, эзгу тилаклар билдирдилар.

Маълумот ўрнида: "To‘lqin Innovatsion FM maktabi"нинг умумий ер майдони 0.2 гектарни ташкил қилиб, лойиҳа умумий қиймати 3,0 миллиардни ташкил қилади.
Мактаб 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, раҳбари Тўлқин Саидов. Мактабда малакали педагоглар ўқувчиларга билим беради.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.