Хушхабар ҲАЗОРАСПДА «ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ»ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хушхабар

ҲАЗОРАСПДА «ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ»ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

 

Мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ушбу қатлам вакилларига эътибор янада кучайди. Сабаби ёшларга билдирилаётган ишонч ва берилаётган имкониятлар яқин давр ичида самарасини бериши шубҳасиз.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида ҳам туман ҳудудларида Ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча тумандаги “Зиёлилар” маҳалласи ҳудудида жойлашган 4 гектар ер майдонида "Кичик саноат зонаси" қурилиши учун тамал тоши қўйилган бўлса, бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган  “Қиртепа” маҳалласи ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида “Ёшлар кичик саноат зонаси”  қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Ушбу ер майдонида келгусида полиэтилин маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Дилшодбек   Жўрабек Достонбек ” оилавий корхонаси, Зулфия Шехов ва Элмурод Каримовлар раҳбарлигидаги тикувчилик цехи ҳамда Азамат Абдуллаев томонидан дурадгорчилик   корхоналари ташкил этилади.

Жорий йилда қуриб битказилиши режалаштирилган ушбу корхоналар ўз фаолиятини бошласа, келгусида 50 тага яқин иш ўринлари яратилади.

Бугун Ҳазорасп туманидаги "Қиртепа" маҳалласидаги “Ёшлар кичик саноат зонаси”га  тамал тоши қўйиш маросимида туман ҳокими Ўктам Машарипов, Давлат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Хамза Отахонов , сектор раҳбарлари, ташкил этилаётган корхоналарнинг масъул ходимилари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман имоми ва аҳоли  иштирок этди.

-Бугун маҳалламизда "Ёшлар кичик зонаси"ни ташкил қилиш учун тамал тоши қўйилди. Бунинг учун жуда хурсандмиз. Чунки, ташландиқ бўлиб ётган ер майдони эндиликда обод бўлиши билан бирга янги иш ўринлари очилади ва ёшлар ҳамда аёллар иш билан таъминланади. Бундай имкониятларни ва шароитларни яратиб бераётган Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз,-дейди фуқаро Отахон Ҳайитбоев.

 Жамила УСМАНОВА,

Ҳазорасп тумани ҳокими Матбуот котиби.