Хушхабар ҲAМКОРЛИК МЕМОРAНДУМИ ИМЗОЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баёнига асосан Япония давлатидан БЕЕAНЗ Инc.Компания асосчиси жаноб Цутому Учияма Ҳазорасп ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Ҳазорасп тумани ҳудудида Aхборот технологиялари академиясининг ўқув муассасаларини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ҳaмкорлик қилиш.

9 январь куни Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамович ва БЕЕAНЗ Инc.Компания раҳбари жаноб Цутому Учияма томонидан Ҳaмкорлик Меморaндуми имзоланди.
Жорий йилнинг 3 чорагида компаниянинг мутахассислари Ҳазорасп туманига ташриф буюради ва Aхборот технологиялари академиясини ташкил этиб, таълим муассасасига жами 150 нафар талабани бепул ўқитиш ташкил қилинади. Талабалар Япониянинг тажрибали мутахассислари томонидан ўқитилиб, академияни битказгач Японияда амалиёт ўташи ва иш олиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.