Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши хузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг низоми, таркибини ва иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати раисининг 2022 йил     27 апрелдаги 01-22/2-12/966-сонли ёзишмасига асосан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссисяси томонидан худудий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Халқ депутатлари туман кенгаши хузуридаги “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссияси” тўғрисидаги намунавий низоми ва комиссиянинг намунавий таркиби ишлаб чиқилган.

Ушбу намуналарга асосан халқ депутатлари туман кенгаши хузуридаги “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссияси”нинг низоми ва комиссия таркиби ҳамда комиссиянинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси таёрланди.

Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати раисининг 2022 йил
27 апрелдаги 01-22/2-12/966-сонли ёзишмасининг ижросини таъминлаш юзасидан туман хокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар. бўлими бошлиғи Ш.Ахмедованинг ахборотини эшитиб, шу юзадан 2022 йил 12 майдаги
№ 5-сонли ёзишмасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1 Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати раисининг 2022 йил
27 апрелдаги 01-22/2-12/966-сонли ёзишмасини ижроси юзасидан туман хокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Ахмедованинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши хузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши хузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг таркиби  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4 Хотин-қизларни жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича туман комиссиясининг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси  3-иловага мувофиқ мақуллансин.

         5 Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.

6 Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман хокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Ахмедова ҳамда Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси  М.Ваисов зиммаларига юклатилсин.