Халққ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги
6-, 8-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига тақдим қилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.
Бунда:
умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилиши;
умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда - 3 йиллик дастур) билан иштирок этиши;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиниши ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилиши;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланиши;
умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериши ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилиши белгилаб қўйилган.
Ушбу Фармон топшириғи юзасидан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 2021 йил 8 октябрдаги 01/7-13-172к ва 01/7-13-173к-сонли ёзишмалар билан халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига тумандаги 6-,8-сонли умумаълим мактаблари директори лавозимларига номзодлар тақдим қилинган.
Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан ушбу масалани шаффофлик асосида, демократик тарзда кўриб чиқиш мақсадида туман Кенгашининг 5 нафар депутатларидан иборат махсус гуруҳ тузилиб, махсус ишчи гуруҳига 6-,8-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига киритилган номзодларнинг ҳозирги иш фаолиятларини ҳамда кейинга 3 йиллик дастурларини ҳар томонлама ўрганиб, таҳлил қилиб, Кенгашнинг сессияси мухокамасига киритиш вазифаси топширилган.
Кун тартибидаги масала юзасидан 2021 йил 8 октябрдаги 01/7-13-172к ва 01/7-13-173к-сонли ёзишмаларини ҳамда Махсус ишчи гуруҳининг 6-,8-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритилган номзодлар бўйича ахборотини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига 6-,8-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритган номзодларининг ҳозирги иш фаолиятлари ҳамда кейинга 3 йиллик дастурлари бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан тузилган махсус ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг 6-,8-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритган номзодлари халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашида кўриб чиқилган деб ҳисоблансин.
- Тумандаги 6-,8-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига танланган номзодларнинг Дастурларини тинглаб, депутатларнинг таклиф ва мулоҳазаларига асосан;
- вилоят халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 8 октябрдаги 01/7-13-172к ва 01/7-13-173к-сонли сўровномаларига асосан 6-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига_________________________, 8-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига _________________________ номзодлари маъқуллансин ва тасдиқлаш учун вилоят халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов
Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтарга” яъни камбағаллар рўйхатига киритиш тўғрисида
Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг кейинги сессия оралиғида қайта ўрганишлар давомида 3-сектор ҳудуди “Ал-Хоразмий” маҳалласидан Абдуллаев Хурсандбек Рахимбоевич, “Ж.Мангуберди” маҳалласидан Одамбаева Маржон Олламовна, Ахмедов Хушнудбек Кузиевич, Қурбанов Муродбек Жуманиёзовичларнинг оилалари туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбарининг 18 октябрдаги №3595-сонли хатига асосан “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган камбағал оилалар деб топилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида 3-сектор ҳудудидан камбағал оила деб топилган Абдуллаев Хурсандбек Рахимбоевич, Одамбаева Маржон Олламовна, Ахмедов Хушнудбек Кузиевич, Қурбанов Муродбек Жуманиёзовичларнинг оилалари “Темир дафтар”га киритилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов