Халқ депутатлари туман Кенгаш Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

2023-йилда амалга ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларига таклифларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43 сонли қарори 1-бандига асосан:

1.Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022-йилдан бошлаб ҳар йили:

а) келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилишида:

-вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда сектор рахбарлари билан биргаликда 1-апрелга қадар жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ҳолати, янги лойиҳаларни амалга ошириш зурурияти ва уларнинг жойлашувини, шунингдек, ушбу масалалр бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади;

-вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 1-майга қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тавсияларидан келиб чиқиб, Дастурга киритиладиган лойиҳалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига шахсий кафиллик асосида таклиф киритади деб кўрсатилаган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Риёсатининг 2022-йил 15-апрелдаги 54-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

Ҳазорасп тумани ҳокими ўринбосари Ғ.Сатторовнинг Ҳазорасп туманида 2023-йилда амалга ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларига таклифлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2023-йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича қуйидаги таклифлар мақуллансин.

-туман Мактабгача таълим бўйича 120 ўринли, қиймати 4 млр 900 млн.сўм, “Шодухуррам” маҳалласида янгидан мактабгача таълим ташкилоти қуриш;

-туман Халқ таълими бўйича 524 ўринли, қиймати 8 млрд 170 млн.сўм, “Карвак” маҳалласидаги 32-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш;

-туман Соғлиқни сақлаш муассасаси 100 ўринли, қиймати 2 млр 600 млн.сўм, “Бўстон” маҳалласидаги Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 37-сон оилавий поликлиника биноси реконструкция қилиш;

- туман Маданият объектлари бўйича 250 ўринли, қиймати 700 млн.сўм, “Истиқлол” маҳалласида 1 та маданият маркази биносини янгидан қуриш;

- “Янгиобод” маҳалласида 11 км узунликдаги 2 млрд 750 млн.сўмлик, “Ширинқудуқ” маҳалласида 10 км узунликдаги 2,5 млрд.сўмлик,”Зехинли” маҳалласида 1 км узунликдаги 2,5 млрд сўмлик ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш ҳамда “Мустақиллик” маҳалласида 21.1 км узунликдаги 7 млрд 450 млн.сўмлик ичимлик сув тармоқлари ва ичимлик сув тарқатиш иншоотини қуриш;

- ирригатция объектларидан Ҳазорасп туманидаги “Мухомон” каналини реконструкция қилиш.

  1. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси зиммаларига юклатилсин. 

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси            Ў.Машарипов