Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг юзинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик сохасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолиятини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорининг ижроси бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида муайян ишлар олиб борилмоқда.

2022 йилнинг 10 ойида тумандаги 1-сектордан марказга 1734 нафар, 2-сектордан 2583 нафар, 3- сектордан  1698 нафар, 4-сектордан эса 2048 нафар жами бўлиб 8 063 нафар фуқаролар иш масаласи юзасидан мурожаат қилган. Улардан 4 491 нафари хотин-қизларни, 3 136 нафарини эса ёшлар ташкил қилади. Марказга ушбу келиб тушган мурожаатлардан 1-сектордан 603 нафар, 2-сектордан 867 нафар, 3-сектордан 436 нафар, 4-сектордан 439 нафар  жами 2 345 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий хал қилиниб, улар доимий ишга жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-октябрдаги 799-сон қарорига мувофиқ 2022 йилнинг 10 ойи давомида 911 нафар фуқароларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, жами ҳисобда 979 963 200 сўм пул маблағлари тўланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарорига мувофиқ тумандаги 651 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунар ўқишига жалб қилиниб, шундан 278 нафар фуқароларга мутахассисликлар бўйича сертификатлар берилган.

 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан ишсиз шахсларга субсидиялар асосида 25 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида тадбиркорликни бошлаш учун Давлат хизматларидан рўйхатдан ўтиш биринчи бадали тўлаб берилди хамда 49 нафар фуқарога ушбу йўналиш бўйича енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди, 3 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида хунармандчилик уюшмасига аъзолик бадали тўлаб берилди, 8 нафар фуқароларга асбоб ускуна шундан 5 нафар фуқарога пишириқ мини печи ҳамда 3 нафар фуқарога тикув машинаси берилган.

Марказ томонидан 2022 йилнинг 10 ойи давомида марказга иш масаласи бўйича мурожаат қилган 135 нафар фуқарога рўйхатга олиниб, ишсиз деб эътироф этилган ҳолда ишсизлик нафақаси тўлаб берилган.

Ҳазорасп туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошидаги “Кунлик меҳнат маркази”га 2022 йилнинг 10 ойида 1029 нафар фуқаро мурожаат қилган. Мурожаат қилган фуқароларнинг 907 нафари кунлик ишларга жалб қилинди. Ушбу масала бўйича ҳақиқатан ҳам ишларимизда камчиликлар кўп. Хозир кунлик меҳнат маркази атрофлари тозаланиб, “Яшил макон” лойихаси бўйича кўчатлар экилди, анча тартибга солинган. 

2022 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида  корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари “Ўзбекистон Республикаси Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ туман хокимининг 77-12-174-Қ/21 сонли қарори билан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун тумандаги 37 та корхона, ташкилотларда жами 2022 йил мабойнида 181 иш ўринлари захирага қўйилган бўлиб, 2022 йилнинг 10 ойида ушбу иш ўринларнинг 176 таси режалаштирилган. Шу давр мабойнида ушбу банд қилинган ўринлардан 161 нафар ишсиз ва банд бўлмаган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар ишга жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янги босқичга кўтариш мақсадида, жорий йилнинг 10 ойи давомида 11 та хусусий корхоналарга 29 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ногиронлиги бор фуқароларни бандлиги таъминланган. 

2017 йил 10 ноябрда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган 858/4-сонли Низомга асосан,  ҳар ойнинг 5 санасида марказда (ish.mehnat.uz) янгиланиб бориладиган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилмаган 56 та давлат корхона ташкилотларини  Қонунда белгиланган тартибда 52 миллион сўм маъмурий жарималарга тортилган. (масалан: 13-сон Болалар мусиқа санъат мактабининг рахбари У.Эгамбердиев бўш иш ўринлари рўйхатини тақдим қилмасдан, йўлланмасиз ишга олганлиги сабабли 2 100 000 сўм маъмурий жазо кўлланилган).

2022 йил 10 ойи давомида 8 нафар фуқароларни иш ҳақиларини бермай келаётган идора ва ташкилотлардан иш ҳақилари ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатилган (масалан: Хоразм сув таъминоти МЧЖ Питнак сув тозалаш иншоотида машинист лавозимида ишлаб келган Собиров Толибжоннинг 7 407 159 сўмлик иш ҳақи ундириб берилди). 6 нафар фуқаролар иш берувчилар томонидан ноқонуний равишда ишдан бўшатилган сабабли ўз лавозимлари қайта ишга тиклашда амалий ёрдам кўрсатилган. (масалан: 13-сон Умумий ўрта таълим мактибида ишлаб келган Отабекова Нодирабегим ўз лавозимига қайта ишга тикланишида амалий ёрдам кўрсатилган).

2022 йилнинг 10 ойи давомида Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси  ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турганлар, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида туманда 17 маротаба анъанавий меҳнат ярмаркаси ва 2 маротаба онлайн ярмаркаси ташқиллаштирилган. Ушбу меҳнат ярмаркаларида 841 нафар фуқароларнинг бандлиги таминланди ва 176 нафар фуқаро касб-хунарга ўқиш учун жалб қилинган.

          Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6,24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

 Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

  1. Ҳазорасп туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори У.Ражаповнинг 2022 йилнинг 10 ойи давомида янги иш ўринларини яратиш ва ахоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик сохасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил
    24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонидаги вазифаларидан келиб чиқиб, туман ахолисининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш шу мақсадларда республика, чет давлатларидаги илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш энг долзарб масала эканлиги қайд қилинсин.
  3. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори У.Ражаповга:                        

-ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш билан боғлиқ масаладарда мурожаат қилувчи фуқароларни белгиланган муддатларда қабул қилиш, муаммоларни ижобий ҳал қилиш;                                                                                              

-меҳнат ярмаркаларини ўтказишдаги расмиятчиликлар ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш;         

-ёшларни касб-хунарга ўқитиш ва қайта ўқитишга мутахассисларнинг талаби ва эхтиёжини хисобга олиб,уларнинг ишга жойлашишларини  таъминлаш;                   

-ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга субсидиялар асосида маблағлар ажратиш, шу орқали янги иш ўринларини ташкил қилиш;                                                   -иш билан таъминланмаган фуқароларга ўрнатилган тартибда ишсиз мақоми бериш, уларга нафақалар белгилаш;                                                                                        

-Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошидаги “кунлик меҳнат маркази” ишларини тубдан яхшилаш;                                      

-тармоқлардаги махсус  сайт орқали янгиланиб бориладиган бўш иш ўринлри хақида маълумотларни тақдим қилмаган давлат ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарларига қонунда белгиланган тартибда чоралар кўриб бориш вазифаси топширилсин.  

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати рахбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаштириш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ўз бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Қурёзов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                            У.Машарипов