Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг юзинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 Қарорининг ижроси бўйича туманда ёшлар фаолиятлари билан боғлиқ соҳалардаги ишларни янада ривожлантириш уларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликларни ечиш бўйича ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Ш.Абдиримовнинг 2022 йил 9 ойи мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан хисоботи тўғрисида.

 

Ҳазорасп туманида 47 та  маҳалла мавжуд бўлиб, 200000  нафарга яқин ахоли мавжуд, шундан 14-30 ёшгача 53664 нафар, 18-30 ёшдагилар 41013 нафарни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92 қарори ижросини таъминлаш, ёшлар етакчиларининг иш шароитларини яхшилаш, уларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида барчаси МФЙ биноларида хоналар билан таминланиб 47 маҳалла етакчиларининг хар бирига компютер жамланмаси, принтер, стол-стул, планшетлар (+симкарталар) ва интернет билан тўлиқ таъминланган.

Тумандаги 47 маҳалла етакчилари томонидан ёшлар балансини шакиллантириш, ёшларнинг қизиқиш ва муамоларини ўрганиш, тахлил қилиш ва амалётга тадбиқ қилиш учун 14-30 ёшдаги 53664 нафар ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилган. Хозирги кунда ёшлар етакчилари томонидан ўтказилган сўровномаларни https://yoshlarbalansi.uz/ сайти орқали электрон платформага 100 фоиз жойлаштирилган.

Ёшлар дафтарига киритилган ёшларни иқтисодий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар жамғармаси” маблағлари хисобидан амалга оширилган ишлар тўғрисида:

2022 йил давомида туманда 1022 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шундан 787 нафарига турли хил йўналишларда ёрдамлар кўрсатилиб, дафтардан чиқарилган. Бугунги кунда 235 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган.

2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун Ҳазорасп туман Васийлик кенгашига келиб тушган аризалар мунтазам ўрганилиб келинмоқда. Ўрганиш натижасида туманда “Ёшлар дафтари”га кирган ёшларга “Ёшлар жамғармаси” маблағлари хисобидан қуйидагидан ёрдамлар кўрсатилган.

  1. Ижтимоий химояга мухтож бўлган 191 нафар ёшларга 167.94 млн сўм миқдорида накд пул шаклида моддий ёрдамлар ажратилган.
  2. Бандлигини таъминлаш мақсадида хайдовчилик гувохномаси ва касб-хунарга ўқиши харажатлари учун 47 нафар ёшларга 84.45 млн сўм миқдорда маблағлари қоплаб берилган.

3.Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва ўз бандлигини таъминлаш истагида бўлган ижтимоий химояга мухтож 94 нафар ёшларни ўзини ўзи банд қилиши учун 388 млн сўмлик асбоб ускуна ва тикув машиналари олишлари учун субсидия ажратилган.

  1. 200 нафар талаба ёшларнинг профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларга жами миқдорда 606.5 млн сўм миқдорда тўлов контракт пули тўлаб берилган.
  2. Сафарбарлик чақирув резерви бадалини қоплаш учун 13 нафар ёшларга 67.605 млн сўм миқдорида субсидия ажратилган.
  3. 11 нафар ёшларга мактаб формаси ва ўқув қуроллари учун 2 млн 200 минг сўм миқдорда субсидия ажратилган.
  4. «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда 2022 йилда 9 нафар ёшга (операция) харажати учун 44.5 млн сўм субсидия тарзида қоплаб берилган.
  5. 8. Туманда ташкил қилинган Беш ташаббус олимпиадаси доирасида тадбирларни молиялаштириш учун жами миқдорда 118 млн 838 минг сўм миқдорда маблағлар ажратилган.

Жами миқдорда “Ёшлар жамғармаси” маблағларидан халқ депутутлари Ҳазорасп туман  Кенгаши сессияларида кўриб чиқилиб ва тасдиқланиб, 558 нафар ёшларга 1,488.2 млрд. сўм маблағлар сарфланган, жорий йилнинг октябр ойи холатига кўра 213.3 млн сўм маблағ мавжуд.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида 2022 йил  давомида амалга оширилган ишлар юзасидан.

Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2022 йил
1 ноябр холатига кўра 202 нафар ёшлар жамоат ишларига ва 654 нафар ёшлар доимий ишларга жами 856 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Қишлоқ хўжалиги сохасида ёшларни банлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида 744 нафар ёшлар жами 119.2 га. ер майдонларини
e-auksion танловида иштирок қилиб олинган.

“Ҳар бир оила - тадбиркор” Давлат дастури доирасида ёшлар бандлигини мақсадида жами тумандаги 801 нафар ёшларга 21,093 млрд. сўм кредит ажратилиб, бандлиги таъминланган.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 130 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунар ўқув курсларида ўқитилиб, сертификатлар топширилди.

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида савдо саноат палатаси томонидан 678 нафар ёшлар тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилиб, сертификатлар такдим қилинган.

 “Бир миллион дастурчи” лойихаси доирасида 2022 йил давомида ёшларни замонавий касблардан бўлган кўмпьютер йўналишига қизиқтириш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 35 нафар ёшларга компьютер олишлари учун кредитлар ажратилди ва фоиз миқдорлари, яъни хар ойда 10 млн 420 минг сўм миқдорда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан қоплаб берилиб келинмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қилинган ишлар юзасидан амалга оширилган ишлар

Туманидаги  47 маҳаллаларнинг барчасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида 1-типдаги STREETWORKAUT яъни (турник, брусс, китоб жавони, шахмат шашка ўйнаш стол-стули) майдончалари ташкил қилинган.

Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари ва бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун соат 16:00 дан 23:00 гача шуғулланишлари таъминланмоқда.

Тумандаги маҳаллаларнинг барчасида ёшларни вақтини унумли ўтказиш ва уларни спортга жалб қилиш мақсадида ҳар куни турли тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.

Жумладан, 2022 йил давомида маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйдаги тадбирлар ўтказилган.

  1. Маданият ва санъатни тарғиб қилиш йўналишида 861 та тадбир ўтказилиб, 12000 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган.
  2. Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида (Футбол, волейбол, кўча спорти, баскетбол ва бошқалар) 6000 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, 70000 ошиқ ёшлар қамраб олинган.
  3. IT йўналишидан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида 200 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, 3000 дан ошиқ ёшлар қамраб олинган.
  4. Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида 900 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, 10000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинган.
  5. Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида 600 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилиниб, 7500 дан ортиқ ёшлар қамраб олинган.

Маҳалладаги ёшларни спортга қизиқтириш ва бўш вақтини унумли ўтказишини таъминлаш мақсадида футбол, волейбол, баскетбол ва спортнинг бошқа турлари бўйича хар ойда бир маротаба кўча-маҳалла-сектор-туман босқичлари сектор рахбарлари бошчилигида давомий ўтказилиб келинмоқда.

Бундай мусобақаларнинг самараси натижсида туманда иқтидорли ёшлар аниқлаб келинмоқда.

Хар чоракда 5 ташаббус олимпиадаси тадбирлари маҳалла, сектор ва туман босқичлари ўтказилиб ғолиб ёшлар “Ёшлар жамғармаси” маблағлари хисобидан рағбатлантирилиб келинмоқда.

Спортнинг кўп кураш турлари бўйича 2022 йилда (армреслинг, югуриш, турник тортилиш, арқон тортиш) давлат хавфсизлик хизматининг кубоки бўлиб ўтди ва Ҳазорасп туман жамоаси вилоятда ғолибликни қўлга киритган.

Футбол соҳасидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб қувватлаш борасида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати кубоги”нинг Ҳазорасп туман босқичи туман биринчилигининг “Маҳалла-сектор-туман” босқичлари бўлиб ўтди ва “Шодухуррам” жамоси мини-футбол спорт тури бўйича Хоразм вилоятида биринчиликни қўлга киритди.

Бундан ташқари спортнинг шахмат тури бўйича яқинда Хиндистонда ўтказилган шахмат мусобоқасида Нодирбек Яқуббоев шахмат олимпиадаси чемпионлигини  қўлга киритди, Нилуфар  Яқуббоева ҳам фаҳрли ўринларни эгаллаб, Президент совғалари сохиби бўлдилар.

Туманда ёшлар билан ишлаш бўйича ҳам кўпгина камчилик ва муаммолар мавжуд.

Уларни ўз вақтида бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ечиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаларига  мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 Қарорининг ижроси бўйича тумсанда ёшлар фаолиятлари билан боғлиқ соҳалардаги ишларни янада ривожлантириш уларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликларни ёчиш бўйича ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Ш.Абдиримовнинг 2022 йил 9 ойи мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан хисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ш.Абдиримовга:

 -туман ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий фаолиятини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

-маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, “Беш ташаббус” лойҳаларини, ёшлар фестивалларини ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни самарали ташкил қилиш;

-ёшларда соғлом дунёқараш, китобхонлик кўникмаларини шакиллантириш, интернет, ахборот коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш;

-ота-она, оила ва маҳалла, миллий ғурур каби туйғу ва тушунчаларни ёш авлод онгинга сингдириш тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунллиги асосида ташкил этиш вазифалари топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий соҳалар бўйича ўринбосари С.Қурёзовга:

 -тумандаги ёшлар билан боғлиқ барча масалаларда агентликка амалий ёрдам бериш;

 -маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликларини янада яхшилаш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтда жойлаштириш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

 Халқ депутатлари тумани Кенгаши раиси                                                                 У.Машарипов