Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсон иккинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсон иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, сектор ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида 11 та масала кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланиб, қарорлар қабул қилинди.

Сессия  Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг расмий саҳифалари орқали  яъни жонли эфирда "you tube" каналида ёритилди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.