Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг қарори
Хоразм вилояти таркибида Ҳазорасп туманидан ажралган ҳолда Тупроққалъа тумани ташкил этилганлиги муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги “2020 йил Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-205-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 апрелдаги ПҚ-4671-сонли “Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти таркибида Ҳазорасп туманидан ажралган ҳолда Тупроққалъа тумани ташкил этилганлиги муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги “2020 йил Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-205-сонли қарорини кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Хазорасп туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 апрелдаги ПҚ-4671-сонли “Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти таркибида Ҳазорасп туманидан ажралган ҳолда Тупроққалъа тумани ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Ҳазорасп туман таркибидан Тупроққалъа туманининг ажралиб чиқиши муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги “2020 йил Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-205-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритилиб, ушбу қарор билан тасдиқланган туман махаллий бюджетининг даромадлар ва харажалар қисми 1- ва 2-иловаларга асосан камайтирилсин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати, сессия раиси Б.Қосимов
10 сентябр 2020 й. Ҳазорасп тумани