Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туман иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар, жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўғрисида

Ҳазорасп туманини 2020-2022 йилларда иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан қиймати 851,6 млрд. сўм бўлган (шундан 153,1 млрд.сўм кредит) 163 та лойиҳани амалга ошириш ва 1 минг 361 та янги иш ўринлари яратиш бўйича манзилли Дастур ишлаб чиқилган.

Шундан,

- саноат 19 та лойиҳа, 266,5 млрд. сўм 117 та иш ўрни;

- хизмат 73 та лойиҳа, 188,6 млрд. сўм 512 та иш ўрни;

- қишлоқ хўжалиги 71 та лойиҳа, 396,4 млрд. сўм 732 та иш ўрни.

Хусусан, ҳисобот даврида қиймати 333,8 млрд.сўмлик
64 та лойиҳа амалга оширилди ва 673 та янги иш ўринлари яратилиб, тижорат банклари томонидан лойиҳаларга 69,9 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

Ўз маблағи ҳисобобидан қиймати 421,4 млрд.сўмлик 94 та лойиҳа амалга оширилиши ва 479 та иш ўринлари ташкил қилиниши белгиланган.

Амалда ҳисобот даврида қиймати 67,8 млрд.сўмлик 35 та лойиҳа амалга оширилиб 141 та янги иш ўринлари ташкил қилинган.

Шундан,

- саноат 8 та лойиҳа, 8,2 млрд.сўм 30 та иш ўрни

- хизмат 19 та лойиҳа, 52,8 млрд.сўм 96 та иш ўрни

- қишлоқ хўжалиги 8 та лойиҳа, 6,7 млрд. сўм 15 та иш ўрни.

Жорий йилнинг 1 декабрига қадар ўз маблағи ҳисобидан 59 та лойиҳа амалга ошириши зарур.

Бугунги кунда туманда 3347 та тадбиркорлик субъектлари, шундан кичик бизнес субъектлар сони 896 тани, ЯТТ сони 2451 тани ташкил қилмоқда. Рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг 633 таси ёки
71 фоизи сўнгги 3 йилда ташкил этилган.

Ўтган даврда пандемия натижасида фаолияти тўлиқ ёки қисман тўхтаган 147 та корхоналар (соҳалар кесимида: савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 91 та, саноатда 28 та, қурилиш соҳасида 9 та ва бошқа соҳалар бўйича 19 та) фаолияти тўлиқ тикланди. Ушбу фаолияти тикланган 147 та корхоналарнинг қувватини ошириш, мавжуд муаммоларини бартараф қилиш бўйича барча зарур чоралари кўрилмоқда.

Вилоят прокуратурасининг лойихалар юзасидан ўтказган ўрганиши юзасидан қуйидагилар аниқланган. 1 та лойиҳани эгасини умуман хабари бўлмаганлиги ва лойиҳани амалга ошириш истаги ҳам йўқлиги аниқланган.

Ҳазораспда 350 млн. сўмлик 1 та (“Тўлқин” ф/х Тупроққала тумани худудида фаолият курсатиб келмоқда, хозирги кунда лойиҳани амалга ошириш ишлари қисман тугалланган).

Ишга туширилган 5 та лойихада 21 та янги иш ўринлари кам яратилганлиги аниқланган. Бугунги кунда ушбу камчиликлар тўлиқ бартараф қилинган.

“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752 сонли қарор доирасида бугунги кунга қадар 15 та лойиҳага 1,0 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб 35 та янги иш ўринлари ташкил қилинган.

Шунингдек, бугунги кунда 20,9 млрд.сўмлик (шундан
14,1 млрд.сўм) 174 та лойиҳа таклифи ишлаб чиқилди бу орқали 479 та янги иш ўринлари ташкил қилиниши режалаштирилган.

Ўтган давр мобайнида E-Auksion орқали 18,7 гектар ер майдони 92 та лотга чиқарилган бўлиб. Амалда 46 та лот сотилиб (2,5 гектар ер майдони) ушбу лойиҳалар доирасида 31,0 млрд.сўмлик инвестиция лойиҳалари шакиллантирилиб 346 та иш ўринлари ташкил қилиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда 2 та лойихада муаммо бўлганлиги сабабли тижорат банклари томонидан кўриб чиқиб қайтарилган.

- “Жалилбек Авто газ” МЧЖ сиқилган газ сотиш шахобчаси ташкил қилиш бўйича хужжатлар тўлиқ туман Хамкор банкга тақдим қилинган бироқ вилоят ҳокимининг ер ажратиш бўйича қарори қабул қилинмаганлиги сабабли рухсат берилмаган;

- “Оғабек Азизбек Мафтуна” МЧЖ томонидан иссиқхона ташкил қилиш бўйича туман Миллий банкга хужжатлар тўлиқ топширилган, бироқ кредит маблағини 300 минг доллардан ошмаслиги ва 15 фоиз олдиндан тўлов амалга ошириш кераклиги сабабли тадбиркор томонидан кредит хужжатлари қайтариб олинган.

Ҳозирда 3 та 7 гектарга мўлжалланган 2100 млн. АҚШ долларига тенг бўлган иссиқхона лойихаси бўйича кредит хужжатлари расмийлаштирилмоқда. Ушбу лойиха амалга оширилиши ҳисобига 100 та кўшимча ишчи ўрни яратилишига эришилиши белгиланган.

Бўш турган объектлар бўйича:

Ҳазорасп туманида йил бошига аниқланган бўш турган объектлар сони 275 тани ташкил этиб, улардан мақсадли фойдаланиш чораларини кўриш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

         Жумладан, 7 таси хокимият балансига ўтказилган, 6 таси турар жой сифатида рўйҳатдан ўтган,  65 таси фаолияти тикланган, шундан, 29 таси ижарачилар ҳисобидан ишга туширилган, 36 тасида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Қолган бугунги кунда бўш турган 197 тасидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Хозирда таъсирчан солиқ қўлланилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 8 ойида туманга жами 10,8 млн. доллар экспорт қилиш белгиланган бўлиб амалда 14,2 млн. доллар экспорт амалга оширилди ва белгиланган прогноз қўрсаткичлари 131 фоизга ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 244 фоизга бажарилиши таъминланган.

Юқоридаги қайд этилган ҳолатлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Саттаровнинг  ҳисоботи эшитилди.

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб,  билдирилган фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Туман ҳокими ўринбосари Ғ.Саттаровнинг “Ҳазорасп туман иқтисодиёт тармоқларига инвестициялар, жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўғрисида”ги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Саттаровларга:

- туман иқтисодиёти тармоқларига инвестициялар, жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни  жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижросини белгиланган муддатларида таъминлаш;

- инвестиция лойиҳаларига реал ташаббускорларни излаб топишда, уларни тадбиркорликка жалб қилиш механизмини тўғри ташкил қилиш, ўзибўларчиликка йўл қўймаслик, тадбиркорлик субъектларига зўрма-зўраки ёки тадбиркорларнинг мутлақо хабарисиз қўшимча лойиҳаларни  жойлаштирмаслик ҳамда ҳудудий инвестиция дастурига киритилган қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширилишида сохта далолатномалар расмийлаштирмаслик, нотўғри маълумотлар тақдим қилмаслик топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Мадияровга тегишли масъуллар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларини амалга оширилишини ўз муддатларида таъминлаш топширилсин.
  2. Туман ҳокими У.Машарипов кун тартибидаги масала юзасидан иқтисодиёт тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига мурожаат қилсин.
  3. Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг депутатлари:

Халқ депутатлари туман кенгашининг сессияларида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси ҳамда инвестиция лойиҳаларига реал ташаббускорларни излаб топишда, уларни тадбиркорликка жалб қилиш масаласини кўриб чиқиб, чуқур тахлил қилиниши назоратга олсинлар.

  1. Ҳазорасп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи З.Оллақулиев ва туман ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо савдо бўлими бошлиғи Ғ.Саттаровларга қуйидаги чора-тадбирларни белгилаш топширилсин:

- инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда, уларга кўмак ва амалий ёрдамлар беришда Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисида”ги Қонунлари талабларига қатъий риоя қилинишини таъминласин;

- Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сонли мажлис баёнидаги ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш билан боғлиқ берилган топшириқлар ижросини ўз муддатида таъминласин ва доимий назорат ўрнатилсин;

- ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар жалб этилиши фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин.

  1. 7. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича комиссиясига юклансин.

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши депутати, сессия раиси                                                Б.Қосимов

10 сентябр 2020 й.                  №24-92                          Ҳазорасп тумани