Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг бир юз ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими З.Абдиримов раислик қилди.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли ҳамда 2023-йил 10-апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомилаштириш хамда фаол махаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорлари ижроси юзасидан 2023 йил 1-мавсумида ғолиб бўлган таклифларга маблағ ажратиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниязов ахбороти эшитилди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан депутатлар фикри тингланиб, қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.