Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 1-, 4-секторлар ҳудудларидаги “Темир дафтар”га киритилган айрим оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида

 Ҳазорасп тумани 1-, 4- секторлар ҳудудларидаги “Темир дафтар”га киритилган айрим оилаларни ўтган давр мобайнида, уларнинг иш билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш, кредит маблағлари ажратиш, ижтимоий ҳимоясини яҳшилаш юзасидан низом талаблари асосида ишлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланишига эришилган.

Ушбу юзасидан 4-сектор раҳбарининг 2021 йил 17 ноябрдаги 24-14588-сонли ва 1-сектор раҳбарининг 2021 йил 26 ноябрдаги 1-2229/1-сонли хатларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосланиб халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ҳазорасп туманидаги 1-, 4-секторлар раҳбарларининг “Темир дафтар”га киритилган айрим оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

  1. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган 13 та оила, 1-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган 67 та оила, иловага асосан “Темир дафтар”дан чиқарилсин.
  2. 3. Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  3. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  4. 5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  5. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиситуман ҳокими                                                                                 У.Машарипов

 

 Лойиҳа

 Ҳазорасп тумани секторлар ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” дан чиқариш тўғрисида

 Ҳазорасп тумани секторлар ҳудудидаги иккинчи босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ўтган давр мобайнида, уларнинг иш билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш, кредит маблағлари ажратиш, ижтимоий ҳимоясини яҳшилаш юзасидан низом талаблари асосида ишлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволи яҳшиланишига эришилган.

Ушбу юзасидан сектор раҳбарларининг таклифларини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосланиб халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ҳазорасп туманидаги сектор раҳбарларининг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

  1. Иккинчи босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамларга биноан сектор раҳбарларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги таклифларига асосан:

- “Аёллар дафтари”га киритилганлардан 1-, 2-, 3-иловаларга мувофиқ 1-сектордан 23 нафар, 2-сектордан 12 нафар, 4-сектордан 16 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов ва туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Жуманиёзоваларга, маҳалла фуқоролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  2. Ҳазорасп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ж.Мадиримовга аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари ярмакаси ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
  3. 5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  4. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиситуман ҳокими                                                                               У.Машарипов

 

 Лойиҳа

Ҳазорасп туманида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтар” га киритиш тўғрисида

Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг кейинги сессия оралиғида қайта ўрганишлар давомида 1-сектордан 1 та оила, 3-сектордан 1 та оила, 4-сектордан 2 та оила “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган камбағал оилалар деб топилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида сектор раҳбарларининг таклифларига биноан камбағал оилалар деб топилган, 1-сектордан 1 та оила, 3-сектордан 1 та оила, 4-сектордан 2 та оила иловага мувофиқ “Темир дафтар”га киритилсин. (рўйхат илова қилинади.)

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                               У.Машарипов