Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

 Ҳазорасп тумани ҳокимининг 2021 йил 13 ноябрдаги туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 97-12-174-Q/21- сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 171-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ҳазорасп тумани ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Ҳазорасп тумани ҳокимининг 2021 йил 13 ноябрдаги 97-12-174-Q/21- сонли қарорини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Қонунининг 23- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Ҳазорасп тумани ҳокимининг Ҳазорасп тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2021 йил 13 ноябрдаги 97-12-174-Q/21-сонли қарори тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                                                             У.Машарипов

 

  Лойиҳа

 Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги 4 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига тақдим қилган номзодни кўриб чиқиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.

Бунда:

умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилиши;

умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда - 3 йиллик дастур) билан иштирок этиши;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиниши ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилиши;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланиши;

умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериши ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу Фармон топшириғи юзасидан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига тумандаги 4-сонли умумаълим мактаби директори лавозимига номзодлар тақдим қилинган.

Кун тартибидаги масалани ҳамда махсус ишчи гуруҳининг 4 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига киритилган номзоднинг ҳозирги иш фаолиятлари ҳамда кейинги 3 йиллик дастурлари эшитиб, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 12 августдаги № 01/7-13-128-к-сонли тақдимномаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига киритган номзоднинг ҳозирги иш фаолиятлари ҳамда кейинги 3 йиллик дастури бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан тузилган махсус ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига киритган номзодлар халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашида кўриб чиқилган деб ҳисоблансин.
  2. Тумандаги 4-сон мактаб директорлигига тақдим қилинган номзод Қиличов Туроб Юнусбековичнинг соғлиқи тўғри келмаганлиги сабабли номзодини бекор қилиш тўғрисидаги 08.11.2021 йилдаги аризаси инобатга олинсин.
  3. Халқ депутатлари туман Кенгаши тумандаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактаб директорлигига Юлдашева Дилфуза Қутлимуратовнанинг номзоди мақулланмади.
  4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                               У.Машарипов