Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғликни саклаш тизимида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 2863-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарорларнинг ижроси бўйича Ҳазорасп туманида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Юсуповнинг ахбороти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-2863 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарорлари асосида туманда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун зарур шароит яратиш мақсадида қабул қилинганлиги, охирги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида тиббиёт соҳасининг хусусий секторини барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ушбу соҳага мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган кенг турдаги тиббиёт хизматларини сифат жиҳатидан юксалтириш ва янада тўлдиришга хизмат қиладиган муҳим таркибий қисм сифатида қаралаётганлиги, мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг хусусий сектори фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги  қонунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш кўзда тутилганлиги, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизими фаолият юритиб келаётганлиги, уларга барча турдаги солиқлар ва қатор мажбурий тўловлар, шунингдек, четдан олиб келинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этиш бўйича имтиёзлар белгилаб берилган.

Сўнгги 5 йилда туманимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 2 баробар кўпайиб, ҳозирги кунда 28 тага етди. Жумладан 2001 йилда 1та, 2015 йилда 3 та, 2016 йилда 3 та, 2017 йилда 2 та, 2018 йилда 3 та, 2019 йилда 6 та, 2020 йилда 6 та, 2021 йилнинг 9 ойида 4 тага хусусий клиникалар фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари туманимизда 51 та хусусий дорихоналар аҳоли саломатлигини яхшилаш учун аҳолига сифатли ва арзон дори-дармонлар етказиб бермоқда.

Бу борадаги тажриба шуни кўрсатмоқдаки, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турларини кенгайтириш ва сифатини янада яхшилашга, айниқса, тор ихтисосликдаги тиббиёт соҳаларига илғор даволаш усул ва технологияларини жорий қилиш мақсадида чет эл инвесторлари билан ҳамкорликда шартномалар тузилиб малакали мутахассислар жалб қилиш бўйича ишлар қилиниб келинмоқда.

Ҳозирги кунда туманимизда 28 та хусусий тиббиёт муассасалари, Амбулатор ва стационар шароитда умумий хирургия, абдоминал хирургия, анестезиология ва реаниматолгия, гинекология, урология, травматология, оториноларингология ихтисосликлари бўйича диагностика, маслахат консерватив ва оператив даволаш, Терапия, кардиология, неврология, эндокринология, педиатрия, дерматология ихтисосликлари бўйича диагностика, маслахат ва консерватив даволаш ҳамда ультратовуш ташхиси, клиник лаборатория, ИФА лабораторияси, физиотерапия ихтисосликлари бўйича, амбулатор шароитда ортопедик, хирургик стоматология, Амбулатор шароитда гинекология, кардиология, неврология, педиатрия, гастроэнтерология ихтисосликлари бўйича диагностика маслахат ва консерватив даволаш ҳамда физиотерапия, ультратовуш ташхиси, клиник лаборатория, ИФА лабораторияси ихтисосликлари бўйича аҳоли саломатлигини яхшилаш борасида туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ахборотини кўриб чиқиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосланиб халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

 ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғликни саклаш тизимида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 2863-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарорларнинг ижроси бўйича Ҳазорасп туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Юсуповнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Юсупов билан биргаликда;

- тиббиёт соҳасининг хусусий сектори томонидан кўрсатилаётган хизматларни янада кенгайтириш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

- хусусий сектордаги даволаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш;

- тиббиёт соҳасининг хусусий секторига тор ихтисосликдаги соҳаларига илғор даволаш усули ва техналогияларни жорий қилиш мақсадида чет эл инвесторлари билан ҳамкорликда малакали мутахасисларни жалб қилиш чораларини кўриш;

- туманда хусусий секторда янги даволаш муассасалари ташкил қилиш ниятида бўлган тадбиркорлар учун, даволаш муассаси қуриш талабларига мос келадиган жойлардан ер участкаларини “E-ijro” аукционга қўйиш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия раиси К.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                             У.Машарипов

 

Лойиҳа

Ҳазорасп тумани Ўзбекистон кўчасининг батафсил режалаштириш лойиҳасига киритилган ўзгартиришларни кўриб чиқиш тўғрисида

 Ҳазорасп тумани “Ўзбекистон” кўчасининг 2018 йилда ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида Бош лойиҳа институти “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Хоразм филиалига Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан буюртма хати юборилган. Ушбу хатга асосан, Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекси ва амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари асосида қисман ўзгартириш тўғрисида лойиҳа тайёрланган, институт томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада ўзгартириш киритилган ҳудудда 3-рақам билан мавжуд савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, 16-рақамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, 19-рақамда 4-5 қаватли турар жой бинолари ва 31-рақамда болалар боғчаси лойихалаштирилганлиги, Ҳазорасп туман ҳокимлиги сўровномаси асосида ишлаб чиқилган лойиҳада, 31-рақамдаги болалар боғчаси ўрни сақлаб қолган холда, унинг ўрнида 5 қаватли (1-қавати болалар боғчаси, юқори қаватлари турар жой) бино жойлаштирилган.

Юқоридагиларга асосан Бош лойиҳа институти “Ўзшахарсозлик ЛИТИ” ДУК Хоразм филиали томонидан Ҳазорасп тумани Ўзбекистон кўчасининг 2018 йилда ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасига қисман ўзгартириш киритилган.

Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик” кодексининг 22 моддасига ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Ҳазорасп тумани “Ўзбекистон” кўчасининг батафсил режалаштириш лойиҳасига киритилган ўзгартиришлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари У.Авазовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Бош лойиҳа институти “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Хоразм филиали томонидан Ҳазорасп тумани “Ўзбекистон” кўчасининг 2018 йилда ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасига киритилган ўзгартиришлар мақуллансин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари У.Авазов ҳамда туман бош архитектури Ф.Собировларга туманда қилинаётган қурилишлар қилинишида батафсил режалаштириш лойиҳаси асосида олиб борилишини, шу жумладан “Ўзбекистон” кўчасидаи режалаштириш лойиҳасига киритилган ўзгартиришлар бўйича алоҳида назорат қилиш топширилсин.
  3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  4. Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соха ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиситуман ҳокими                                                                                             У.Машарипов

 

Лойиҳа

 Тумандаги айрим фермер хўжаликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси белгиланган тартибда таъминланмаётгани тўғрисида

Ҳазорасп туман Мухомон қишлоғидаги “Азиза Чаросхон”, “Махсим Қаландар раис”, “Қўчқор Халима”, “Яраш Қурбон Али”, “Амударё порлоқ маскан”, “Ёмғир”, Пичоқчи қишлоғидаги “Ихтиёр Тохир Зухра”, “Махлиё Мархобо”, Овшар қишлоғидаги “Рўзимов Жонибек Жангиотали” ҳамда Бешта қишлоғидаги “Шавкат кўса” фермер хўжаликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни талаблари лозим даражада бажарилмаётганликлари тўғрисида туман ҳокимлиги томонидан 2021 йил 15 октябрда огоҳлантириш хатлари берилган.

Шундай бўлишига қарамасдан ушбу фермер хўжаликлари томонидан туман ҳокимининг огоҳлантириш хатлари ижроси таъминланмаган.

Туман ҳокимлиги томонидан юқорида номлари кўрсатилган фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни талаблари лозим даражада бажариш юзасидан қўшимча огоҳлантириш хатлари берилган.

Юқорида номлари кўрсатилган фермер хўжаликлари раҳбарларига туман ҳокими томонидан берилган огоҳлантириш хатларидаги камчиликлар белгиланган муддатда бажарилмаса, туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарорини ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини суд тартибида кўриб чиқилиши билдирилган.

Кун тартибидаги масалани кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп туман Мухомон қишлоғидаги “Азиза Чаросхон”, “Махсим Қаландар раис”, “Қўчқор Халима”, “Яраш Қурбон Али”, “Амударё порлоқ маскан”, “Ёмғир”, Пичоқчи қишлоғидаги “Ихтиёр Тохир Зухра”, “Махлиё Мархобо”, Овшар қишлоғидаги “Рўзимов Жонибек Жангиотали” ҳамда Бешта қишлоғидаги “Шавкат кўса” фермер хўжаликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни талаблари лозим даражада бажарилмаётганлиги тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Ғ.Мадияровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими томонидан “Азиза Чаросхон” фермер хўжалигига 2021 йил 15 октябрда 1-2009-сонли, “Шавкат кўса” фермер хўжалигига 2021 йил 15 октябрда 1-2011-сонли, “Рўзимов Жонибек Жангиотали” фермер хўжалигига 2021 йил 15 октябрда 1-2012-сонли, “Ёмғир” ” фермер хўжалигига 2021 йил 15 октябрда 1-2013-сонли, “Яраш Қурбон Али” фермер хўжалигига 2021 йил 15 октябрда 1-2014-сонли, “Махсим Қаландар раис” фермер хўжалигига 2021 йил 15 октябрда 1-2017-сонли, “Махлиё Мархобо” фермер хўжалигига 2021 йил 15 октябрда 1-2018-сонли огоҳлантириш хати берилган.

Огоҳлантириш хатида “Ҳазорасп туман ҳокимининг 2021 йил 12 мартда Мавжуд экин майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 486/1қ қарори талаблари бажарилмаганлиги, натижасида фермер хўжалиги билан ҳудудий кластер корхонаси ўртасида тузилган шартномани ҳамда шоли етказиб бериш шартномасини бажармаслик хафи кузатилаётганлиги кўрсатилган.

Фермер хўжаликлари томонидан юқоридаги камчиликларни бартараф қилиш, тўғрисидаги расмий огохлантиришнинг ижроси таъминланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

  1. Туман ҳокими томонидан Мухомон қишлоғидаги “Азиза Чаросхон”, “Махсим Қаландар раис”, “Қўчқор Халима”, “Яраш Қурбон Али”, “Амударё порлоқ маскан”, “Ёмғир”, Пичоқчи қишлоғидаги “Ихтиёр Тохир Зухра”, “Махлиё Мархобо”, Овшар қишлоғидаги “Рўзимов Жонибек Жангиотали” ҳамда Бешта қишлоғидаги “Шавкат кўса” фермер хўжаликлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунига биноан ўзларига юклатилган мажбуриятларни 1 (бир) ой муддатда бажариш юзасидан 2021йил 26 ноябрда №1-2225/1 дан №1-2225/10 гача сонли ёзишмалари билан қўшимча огоҳлантирилганликлари ҳисобга олинсин.
  2. Юқорида номлари кўрсатилган фермер хўжаликлари раҳбарларига туман ҳокими томонидан берилган огоҳлантириш хатларидаги камчиликлар белгиланган муддатда бажарилмаса, туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарорини ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини суд тартибида кўриб чиқиш мақуллансин.
  3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                             У.Машарипов