Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Собировнинг ахбороти тўғрисида

збекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан туман Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, жорий йилнинг 14 апрел куни 01-51-сонли баёни тасдиқланган.

Баён билан Ҳазорасп тумани Маънавият ва маърифат Кенгаши таркиби, Кенгашнинг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси, туман Кенгаши аъзоларининг туман ташкилотларига бириктириш жадвали, туман “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари рўйхати, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар холатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби ҳамда ўрганиш режа-графиги, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда “Маърифат соати”ни ўтказиш бўйича тематик режалар, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга кўмаклашиш бўйича туман экспертлар гуруҳи таркиби ҳамда маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Шунингдек, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда барча таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан тумандаги 21 та ташкилот ва муассасалар билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича икки томонлама “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижросининг мониторинги йўлга қўйилган.

2021 йил Апрел ойидан бошлаб, барча корхона-ташкилот ва муассасаларда режа-жадвал асосида “Маърифат соати”ни ўтказиш йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисининг 3-баёни 8-бандида 2021 йил 1 мартдан бошлаб ҳар ойда вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашига ҳудуддаги маънавий-маърифий ишлар ҳолати юзасидан ҳисоботлар тақдим этиб бориш вазифаси белгилаб берилган. Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда тумандаги ташкилотлар ва муассасалардаги маънавий-маърифий ишлар холати ўрганилиб, туман маънавият ва маърифат Кенгашига ҳар чоракда маълумотлар киритилмоқда.

Тумандаги китобхонлик холати

Ҳaзoрaсп тумaн aхбoрoт - кутубхoнa мaркaзининг умумий фoнди 103767 тa нусхaни тaшкил қилaган.

Тумaн aхбoрoт – кутубхoнa мaркaзидaги мaвжуд aдaбиётлaр 74053 нoмдa бўлиб, нусхaлaр сoни 103767 тaни тaшкил қилaди, шундaн бoлaлaр aдaбиёти 3225 нoмдa 6027 нусхa; бaдиий aдaбиёт 58288 нoмдa 76789 нусхaдa, электрoн дисклaр 51 нoмдa 124 тa нусхaни тaшкил қилaган.

Тумaн aхбoрoт кутубхoнa мaркaзидaги мaвжуд aдaбиётлaрнинг тиллaр бўйичa тaркиби 2285 нусхaси лoтин aлифбoси ёзувигa aсoслaнгaн aдaбиётлaр, 34155 нусхaси крилл aлифбoсигa aсoслaнгaн aдaбиётлaр вa 67324 тaси рус aлифбoсигa aсoслaнгaн aдaбиётлaрни тaшкил қилaган.

Тумaн aхбoрoт – кутубхoн мaркaзининг фoйдaлaнувчилaри 14073 нaфaр бўлиб, шундaн эркaк 6396 нaфaр, aёл 7677 нaфaрни ташкил қилaган.

Тумaндaги aхoли сoнигa нибaтaн aхбoрoт – кутубхoнa мaркaзигa aъзoлaр сoни 13%ни тaшкил қилaди.

Фoйдaлaнувчилaр тaркиби 15-17 ёшгaчa 3742 нaфaр, 18-35 ёшгaчa 5273 нaфaр, 36-60 ёшгaчa 4637 нaфaр ҳaмдa нaфaқa ёшидaгилaр 421 нaфaрни тaшкил қилaди.

Тумaн мoлия бўлими тoмoнидaн 2021 йили учун aхбoрoт-кутубхoнa мaркaзигa мaҳaллий буджет ҳисoбидaн 21 500 000 (йигирмa бир миллиoн беш юз минг) сўм миқдoридa мaблaғ aжрaтилгaн бўлиб, шундaн 4500000 (тўрт миллиoн беш юз минг) сўм маблағ китoб ҳaрид қилиш учун aжрaтилгaн.

Ҳaзoрaсп тумaн aхбoрoт – кутубхoнa мaркaзи Ғoфур Ғулoм кўчa 10 уйдaги 1-сoн кaсб – ҳунaр мaктaбининг ётoқхoнa бинoсидa вaқтинчaлик жoйлaшгaн. Бинo кутубхoнaгa мoслaшмaгaн. Тумaн aхбoрoт-кутубхoнa мaркaзидaги тaрғибoт вa кўргaзмa вoситaлaри мaркaз фaoлиятидa жaвoб берaди.

Тумандаги ички ва ташқи кўргазмали тарғибот воситалари (марказий кўчалар, катта йўл бўйларида жойлашган паннолар, баннерлар, реклама мониторлари, пешлавҳалар, нархномалар, шиор ва ёзувлар) ҳолати:

Туман ҳудудидаги марказий кўчалар, катта йўл бўйида 6 та бильборд, 120 та баннер, реклама монитори 2 та.

Тумандаги ички ва ташқи кўргазмали тарғибот воситалари сони 130 тани ташкил этади.

Ички ва ташқи кўргазмали тарғибот воситаларининг давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка мослиги, уларнинг дизайни ҳамда мазмун жиҳатидан талабга жавоб бериши:

Давлат тили тўғрисидаги Қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш мақсадида туман Кенгаши депутатларига ўзларининг сайлов округлари ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларнинг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлаш мақсадида сўнгги уч ой давомида 23 марта ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар натижасида қонун талабларига зид бўлган 26 та ташқи ёзув ва реклама олиб ташланган. 13 та тадбиркорлик субъекти эгалари билан ташқи пешлавҳалар, ёзувлар, реклама ва эълонларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилиши тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилган.

Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирги кунгача мазкур хатнинг ижроси юзасидан тумандаги 3-сон касб-ҳунар мактаби, Педагогика касб-ҳунар коллежи, Ҳазорасп туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўлими, Хоразм сув таъминоти МЧЖ Ҳазорасп туман бўлими, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти, Ҳазорасп почта алоқа тармоғи, “Халқбанк” АТ Ҳазорасп туман филиали, “Электр таъминоти корхонаси” бўлими, Туман архитектура ва қурилиш бўлими, ҳозирги кунгача маънавият ишларига масъул ходим буйруқ билан беркитилмасдан, ҳамда “Маърифат соат”ларининг ўтказилишга эътиборсизлик билан қараб келинмоқда.

Кун тартибидаги масалани кўриб чиқиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосланиб халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Б.Собировнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари Б.Собировга, тумандаги корхона-ташкилотлардан “Маърифат соати”ни ўтказишда ҳамда хусусий кутубхоналар фаолиятида камчиликларга йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
  3. Туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров ҳамда туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ш.Аҳмедоваларга;

- мамлакатимизда, вилоятда шу жумладан туманизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислохатлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини ахолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга оширишни янада ахшилаш;

- ёшларга соғлом дунёқараш, жумладан китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот коммуникация технологиялардан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот ҳуружларига қарши мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш;

- маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш уларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси К.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                                                             У.Машарипов