Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорининг Ҳазорасп туманида ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорининг Ҳазорасп туманида ижроси тўғрисидаги туман адлия бўлими бошлиғининг ахборотини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорининг Ҳазорасп туманида ижроси тўғрисидаги туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров, туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедов ва туман молия бўлими мудири Ш.Жуманиёзовларга;

- тумандаги 5-, 11-, 19-, 37-, 49-сон умумтаълим мактабларида синфларга Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасида кўрсатилган меъёрлардан ортиқча ўқувчилар бириктирилганлиги;

- Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 46-моддасига биноан халқ таълими таъсарруфидаги 12-, 31-, 37-сон умумтаъли мактабларининг айрим ўқитувчилари аттестациядан ўтмаганлиги;

- 8-, 12-, 18-, 34-сон умумтаълим мактабларининг айрим директор ўринбосарлари ва ўқитувчилари узурли сабабларсиз малака оширмаганликлари;

- 2-, 3-, 9-, 33-, 49-, 50-сон умумтаълим мактабларида спорт заллари мавжуд эмаслиги, шунингдек умумтаълим мактабларида спорт заллари меъёрлардаги 34 турдаги жихозлар билан тўлиқ таъминланмаганлиги;

- 22-, 24-, 32-, 33-, 37-, 52-сон умумтаълим мактабларининг ҳудудлари атрофи ўралмаганлиги;

- барча умумтаълим мактабларида кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмалар ўрнатилмаганлиги;

- умумтаълим мактабларининг синфлари, ўқитувчилар ва мактаб маъмуриятлари зарур электрон ресурслар, компютер, интерактив доска, планшет ва бошқа жиҳозлар билан таъминланмаганлиги;

- 2020 йилнинг якуни бўйича тумандаги умумтаълим мактабларининг рейтинги тузилиб, унга кўра 51, 44, 3, 31, 42, 22- сонли мактаблар қизил ҳудудда жойлашганлиги муносабати билан рейтинг баҳолаш тизими бўйича сариқ ҳудудга киритилганлиги қайд қилинсин.

- ўрганиш натижасига кўра ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ва келгусида такрорланмаслиги юзасидан Ҳазорасп туман халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилиб, тегишли чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров, туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедов ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Юсуповларга халқ таълимига қарашли 10-сон умумтаълим мактабнинг ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг Тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги 214-моддасига зид равишда ўз маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари Ғ.Мадияров, туман сув хўжалиги бўлими бошлиғи С.Матқурбоновларга

- туман сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилиш қилиш ишлари қониқарсиз аҳволда ташкил этилганлиги;

- сув истеъмолчиларига илмий асосланган суғориш режимларини, томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни ташкил қилишга кўмаклашиш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги;

- туманда 2021 йилда каналлар ва гидротехника иншоотлари қурилмаган ва реконструксия қилинмаганлиги;

- боғдорчилик йўналиши бўйича 110 га ер майдонида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш манзилли дастури бажарилмаганлиги;

- жорий йилда пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилинганлик учун давлат томонидан субсидия ажратилиши ҳамда банк кредит маблағилари айрим фермер хўжаликлари томонидан мақсадсиз  фойдаланиб келинганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Ушбу камчиликларни бартараф қилиш юзасидан туман Ирригатция бўлимига тақдимнома киритилиб, тегишли чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони талаблари асосида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да тасдиқланган Давлат дастурига биноан туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинадиган қарорларни “Е-қарор” электрон тизими орқали тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “Е-қарор” 390-сон қарорига биноан халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши ва туман ҳокимлигида “Е-қарор” электрон тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат бўлими раҳбари Б.Матчанов, туман ҳокимлиги бош юрисконсулти Б.Матяқубовларга халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашини чақириш тўғрисидаги қарорлари “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда қабул қилинганлиги кўрсатиб ўтилсин.
  3. Туман ҳокимлиги томонидан қарорлар қабул қилинишида камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва мутахассисларга ўрнатилган тартибда чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6166-сон Фармони билан “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинганлиги;

- Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига-қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, уларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотлар “ijro.gov.uz” тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши кўрашиш бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.

 Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                             У.Машарипов