Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2020 йил 10 ноябрдаги 36-139 ҳамда 36-140-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

Қарор қилади:

  1. Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг 2020 йил 05 декабрдаги 14-сонли қарори маъқуллансин.
  2. Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Бўшаб қолган
    1-“Тошсақа” ҳамда 20-“Ишчи” сайлов округларига 2020 йил 13 декабр кунига тайинланган депутатлик сайлови шу йилнинг 20 декабр кунига қолдирилсин.
  3. Бўшаб қолган сайлов округлари депутатлигига сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари сайлов куни тайинландан кейин белгиланган муддатда хабардор қилинсин.
  4. Ушбу қарор Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  5. Ушбу қарор топшириқлари ижросини назорат қилиш ижтимоий-маданий ривожланиш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича комиссиясига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати, туман ҳокими                                  У.Машарипов