Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Туман сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тўғрисида

 

Туманда секторларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрель куни Карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларидан келиб шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқла.

Жорий йилниг ўтган даври мобайнида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар бўйича етакчилар шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “хонадонбай” хатловлар ўтказиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши таъминланиб ушбу юзадан ишлар мунтазам давом қилдирилиб келинмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Ҳазорасп туман сектор рахбарларининг жорий йилнинг 1-чораги давомида секторлар худудида олиб борилган ишлар натижалари юзасидан ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Тумандаги сектор раҳбарларига(У.Машарипов, Д.Мадримов, Х.Машарипов,Ж.Рўзимов);

-секторлар худудида яшовчи ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқатларни ташкил этиш, ҳудудда сайёр қабулларни ташкил қилиш;

-“Маҳаллабай ва хонадонбай” ишлаш бўйича секторлар ҳудудидаги оилалардаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар давом қилдирилиб муаммоларини тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш;

-секторларда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ижтимоий шароитларини доимий ўрганиб бориш, уларни доимий даромат манбалари билан таъминлаш орқали ушбу дафтардан чиқариш чораларини кўриш;

-“Аёллар дафтари”да турган аёлларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, тиббий ва хуқуқий ҳимояга мухтож аёлларга алоҳида этиборда бўлиб, зарур ёрдамларни кўрсатиш;

-“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида иш билан таъминлашда, уларни касб-хунарга ўқитиш орқали, “1+1” дастури орқали, экиш учун ер майдонлари ажратиш орқали амалий ёрдам бериш вазифалари топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Қурязовга;

-туманнинг барча секторларида ахолини, айниқса ёшларни маънавий-маърифий тадбирларига жалб қилиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, китобхонлик, ва бошқа оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман  Кенгаши раиси                                                      У.Машарипов

 

 Лойиҳа

Туманда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган туман ҳокимининг 2021 йил якунидаги мурожаатномасида кўтарилган масалаларни ҳал этишга қаратилган “йўл харитаси” ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида

 

Туманда 2022 йилнинг 1 чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

2022 йил январь-март ойиларида бюджетга 18.4 млрд. сўм тушумлар режаси белгиланган бўлиб, 18.7 млрд. сўмга ёки 101,7 фоизга 0.3 млрд. сўм ортиғи билан бажарилган.

-саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 112,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 111,3 фоизни, аҳоли жон бошига 575,7 минг сўмни ташкил қилди;

-қурилиш ишлари 42 млрд. сўмни, ўсиш суръати 101,5 фоизни, аҳоли жон бошига 215 минг сўмни;

-хизматлар жами 175,9 млрд. сўмни, ўсиш суръати  10,4 фоизни, аҳоли жон бошига 900,1 минг сўмни;

-чакана савдо айланмаси 277,8 млрд. сўмни, ўсиш суръати 147,8 фоизни, аҳоли жон бошига 1421.6 минг сўмни ташкил этди.

Туманда 2022 йилда Инвестиция дастури доирасида қиймати  198.1 млрд.сўм дан иборат жами 61 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 671 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

-Саноат йўналишида умумий қиймати 125.4 млрд сўмдан иборат 11 та лойиҳалар ишга тушурилиб 261 та;

-Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 19.4 млрд сўмдан иборат 22 та лойиҳалар ишга тушурилиб 127 та;

-Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 53.3 млрд сўмдан иборат 28 та лойиҳалар ишга тушурилиб 283 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

I-чоракда Инвестиция дастури доирасида режа килиб умумий қиймати 6700 сўмлик 18 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб , хозирги кун холатига 22.6 млрд.сўмлик жами 22 та лойиҳа амалга оширилди ва режа 122% га бажарилган.

Хизмат кўрсатиш йўналишида -7 та лойиҳа умумий қиймати 10.6млрд сўмлик ва натижада 56 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Қишлок хўжалиги йўналишида- 15 та лойиҳа умумий қиймати 10.5млрд сўмлик ва натижада 81 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

2022 йил январ-мартойларида амалга оширилган экспорт ҳажмлари бўйича туманимизга Саноат маҳсулотлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 5 764 минг.долл режа қўйилган бўлиб, Ҳазорасп тумани берилган режани 4 200 минг.долл яьни 73% га қилиб бажарилган. Ҳусусан саноат маҳсулотларини экспорти бўйича режа 4 849 минг.долл қилиб белгиланган бўлиб, амалда 3 476 минг.долл яъни 72% қилиб, қишлоқ хўжалиги бўйича режа 916 минг.долл қилиб белгиланган бўлиб, амалда 724 минг.долл яьни 79% қилиб режа  бажарилган.

2022 йил Январь- Март ойларида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар режаси 9570 минг доллар килиб белгиланган.Мазкур режани ўзлаштириш мақсадида туманда сезарли ишлар олиб борилди ва натижада ушбу режанинг 2500 минг долларга тенг хорижий инвестицияларни ўзлартиришга эришилди. Шунингдек 1 чорак якуни бўйича режага нисбатан 7020 минг долларга тенг хорижий инвестицияларни ўзлартириш имкони бўлмади , бирок 2 чорак якуни бўйича ушбу режа бажарилиши тўлиқ таъминланади.

2021 йил 1 август кунидан бошлаб электрон онлайн-аукционга қўйиш орқали тадбиркорларга ер майдонларини ютиб олишлари учун қўйилди.

 Мазкур ер майдонларида саноат ва хизмат корсатиш йўналишларида тадбиркорликни ривожлантириш учун 2021 йил 20 декабрь куни кичик саноат зоналаридаги ер майдонлари  электрон онлайн-аукционга  сайтига қўйилди.

Шу қўйилган ер майдонларида тадбиркорлик қилиш мақсадида жами 15 та тадбиркор томонидан Инвестиция шартларига асосан электрон онлайн-аукцион web сайти орқали ютиб олинди. Қолган ер майдонлдари 2022 йилнинг иккинчи чоракидан тадиркорларни жалб қилиш мақсадида яна электрон онлайн-аукцион web сайтига қўйилишини маълум қилинган.

Тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 1 апрель ҳолатига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 406 та субъектга 10,4 млрд. сўм ажратилиб, 480 та янги иш ўринлари яратилди.

 “Ҳунармандликни ривожлантириш” дастури доирасида 24 та субъектга 786,8 млн. сўм (42 та иш ўрни), хотин-қизларни ва оилани қўллаб- қувватлаш дастури доирасида 16 та субъектга 524,5 млн. сўм (30 та иш ўрни), фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш дастури доирасида 1 та субъектга 32.5 млн. сўм (1 та иш ўрни) имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Жорий йилнинг 1-чорагида ахоли даромадини ошириш ва камбағалликниқисқартиришмақсадида 396 га ер майдони аукцион орқали 2511 та фуқорага, шундан 169 таси темир дафтар, 18 таси аёллар дафтари ва 12 таси ёшлар дафтарида турган фуқораларга берилди.

Ички йўлларни яхшилаш бўйича:

- 900 миллион сум маблағ эвазига 4р266 автомабил йўлининг 1км қисмига асфалт ётқизиш ишлари бажарилиди.

- 4р156 йўлининг 27км қисмида 400 миллион сумлик жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Туманимиздаги “Янгиобод” маҳалласида 2,2км, “Саноат” маҳалласида 600 метр ҳамда “Оталиқ” маҳалласида 700 метр йўлга қум шағал аралашмаси ШПС тош ташлаб таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Газ таъминоти тизимини яхшилаш бўйича:

         -0,6 км Газ қувурларини реконструкция килинди.

         -205 дона Газ қувурларидаги мавжуд зулфинлар, жўмракларни техник тафтишдан ўтказилди.

         -29 дона Газ қувурларидаги мавжуд фильтрларни техник тафтишдан ўтказилди.

         -2 та Газ тақсимлаш пункт(ГТП)ларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

         -25.3 км Газ қувурларини босим остида зичликка синаш  ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари бажарилди.

         -26.7 км Ер ости газ қувурларининг ҳолатини  махсус прибор ёрдамида текширувдан ўтказилди.

         -3.3 км Газ қувурларини эстетик жиҳатдан тартибга келтириш ва бўёқлаш ишлари бажарилди.

Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш бўйича:

Шу кунгача жами 745 млн.сўм  ўзлаштириш эвазига,  “Оталиқ” ва “Оқ-майдон” махаллаларида 10.5 км оптик толали алоқа тармоғини қуриш ишлари бажарилган.

Ахолини уй-жойга бўлган талабини яхшилаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-6186 қарорига асосан 2021 йилда янги тартиб доирасида қурилаётган 80 хонадон 4 та кўп квартирали турар-жой бинолари ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ ИК Хоразм филиали буюртмачилигида 2021 йил дастури бўйича  қурилиши амалга оширилаётган 90 та хонадонга мўлжалланган 3 та кўп қаватли уй жойларда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича олиб борилаётган ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

2022 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар дафтарига киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун Ҳазорасп туман Васийлик кенгашига келиб тушган аризаларини ўрганиш натижасида туманда ёшлар дафтарига кирган 15 нафар ёшга 16.2 млн сўм миқдорида моддий ёрдам, 49 нафар ёшларни ўзини ўзи банд қилиши учун 201.28 млн сўмлик асбоб ускуна ва тикув машиналари, 106 нафар ёшларниннг 321.38 млн сўм тўлов контракт суммалари ва 31 нафар ёшларнинг хайдовчилик гувохномаси ва касб-хунарга ўқиши учун маблағнинг 75 фоизгача бўлган 61.75 млн сўм қисмларини Ҳазорасп туман Ёшлар жамғармаси маблағларидан қоплаш мақсадида Халқ депутутлари Ҳазорасп туман  кенгаши сессияларида кўриб чиқилди ва тастиқланиб жами миқдорда 201 нафар ёшларга 600.61 млн сўм маблағлар сарфланди.

Туманидаги 44 та маҳаллаларнинг барчасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида 1-типдаги STREETWORKAUT (турник, брусс, китоб жавони, шахмат шашка ойнаш стол,стули) майдончалари ташкил қилинди.

Туманда 2022 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида антропометриядан ўтказиш учун 44 та тиббий бригадалар ташкил қилинди. Фуқароларнинг 185 648 нафари яъни 95 фоизи “маҳаллабай” ёндошув асосида тўлиқ тиббий хатловдан ўтказилди ва 4 та хавф гуруҳларига ажратилди. Хатлов асосида тумандаги 44 маҳаллани тиббий хариталари ва ҳар бир оиланинг тиббий паспорти шакллантирилди. Сурункали касалликларга чалинган 3-4 хавф гуруҳига киритилган фуқароларни мақсадли скрининг текширувлари, тиббий кўрикларда ўтказилиб, соғломлаштириш ишлар олиб борилмоқда.

Ҳазорасп туманида 58247 нафар туғиш ёшидаги аёллар бўлиб шулардан 2022 йилнинг ўтган 3 ойи давомида 22647 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб (31,6 фоиз) шулардан 6118 нафарида турли хил экстрагенитал касалликлар аниқланган шулардан 4926 нафари соғломлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  3 февралдаги ПФ-6155 сонли фармони билан 2021-2022 йиллар давомида туман тиббиёт бирлашмалари таркибида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларини ташкил этиш белгиланган. Бирлашмада марказ учун янги бино қуриш учун 1 млрд 838 млн.сўмлик лойиҳа сметаси ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Лойиҳа смета хужжатлари асосида янги бинони қурилиш ишлари якунланиш арафасида, жорий йилнинг май ойида ишга тушуриш режалаштирилган.

 

Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

                                               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Туманда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган туман ҳокимининг 2021 йил якунидаги мурожаатномасида кўтарилган масалаларни ҳал этишга қаратилган “йўл харитаси” ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ахбороти малумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туманда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган туман ҳокимининг 2021 йил якунидаги мурожаатномасида кўтарилган масалаларни ҳал этишга қаратилган “йўл харитаси”нинг 2022 йилнинг 1-чорак прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги қайд қилинсин.
  3. Туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда:

- мурожаатда белгиланган устувор вазифаларни 2022 йилнинг кейинги чоракларида амалга оширилиши бўйича кенг қамровли ташкилотчилик ишларини олиб бориш;

- туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;

- аҳолини камбағалликдан чиқариш тадбирларини, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш;

- камбағал ва эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишга жойлаштириш орқали уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш топширилсин;

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўзлари сайланган округлар ҳудудида мурожаатда белгиланган устувор вазифалар ижросининг таъминланишини депутатлик назоратига олиш топширилсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари (Ғ.Сатторов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                   У.Машарипов