Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши қарори
Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилани “Темир дафтар”га киритиш тўғрисида
Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг кейинги сессия оралиғида қайта ўрганишлар давомида 1-сектор ҳудуди “Амударё” маҳалласидан Қазаков Алишер Шехназарович оиласи 1-сектор раҳбари туман ҳокимининг 2022 йил 09 мартдаги №1-211-сонли хатига асосан “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган камбағал оила деб топилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- 1. Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида 1-сектор ҳудудидан камбағал оила деб топилган Қазаков Алишер Шехназаровичнинг оиласи “Темир дафтар”га киритилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовга ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов
“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига тушган маблағларидан маблағ ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250 сонли қарори қабул қилиниб, Жамғарма маблағларини сарфлаш,тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган.
Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахслар, темир дафтардаги оилаларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши белгиланган.
Туман (шаҳар)ларда сектор раҳбари тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда оилаларни, фуқароларни моддий аҳволини ўрганиб ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантирилиб йиғилган маълумотлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига киритилиши кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановнинг 2022 йил 09 мартдаги № М-62-сонли ёзишмасига асосан куз-қиш мавсумида “Темир дафтар”га киритилган 276 нафар камбағал оилаларга хар тоннаси 300300(уч юз минг уч юз) сўмдан жами 138(бирюз ўттиз саккиз) тонна жами 41441400(қирқ бир миллион тўртюз қирқ бир минг тўрт юз) сўмлик кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Ушбу маблағларни “Саховат ва кўмак” жамғармасидан тўлаб бериш сўралган.
Юқоридагиларга кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини максадли ва манзилли сарфлаш ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 250-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250 сонли “Темир дафтар” ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибга асосан “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовнинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
- “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан
- Ҳазорасп тумани “Минг отлиқ” маҳалласида яшовчи Отажонова Дурдона Рахмон қизини уйини таъмирлаш учун 2 млн.сўм,
- “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Бобожонов Кенжабойни уйини таъмирлаш учун 2 млн.сўм,
- “Гулзор” маҳалласида яшовчи Отаниязова Шохида Шарипбоевнвни фарзандини даволатиш учун 2 млн.сўм,
- “Гулзор” маҳалласида яшовчи Тожиева Саломатни фарзандини даволатиш учун 7 млн.сўм,
- “Янгихаёт” маҳалласида яшовчи Бозорова Мақсудани даволаниши учун 3 млн.сўм,
- “Карвак” маҳалласида яшовчи Абдиримов Азаматни даволаниши учун 3 млн.сўм,
- “Карвак” маҳалласида яшовчи Одинаев Пўлат Қурбонбоевични даволаниши учун 3 563 350 сўм,
- “Алоқали кўл” маҳалласида яшовчи Бектурдиева Сабоҳат Мадримовнани фарзандини даволатиш учун 2 млн.сўм,
Оталиқ маҳалласида яшовчи Собирова Зарафшон Абдуллаевна даволаниши учун 2 млн.сўм;
-“Бўстон маҳалласида” яшовчи Ибрагимова Нодирага даволаниш учун 1 млн сўм;
-“Қиртепа” маҳалласида яшовчи Давлетова Фазилатга 2 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
-“Қиртепа” маҳалласида яшовчи Қутлимуротов Аркага 2 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
-“Қиртепа” маҳалласида яшовчи Рахимов Хурсандга 2 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
-“Қиртепа” маҳалласида яшовчи Машарипова Лайлога 2 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
-“Боғироғлар” маҳалласида яшовчи Қурбонова Фароғатга 2 млн сўм бир марталик моддий ёрдам пул маблағлари Саховат ва кўмак жамғармасидан маблағ ажратилсин
- “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан куз-қиш мавсумида “Темир дафтар”га киритилган 276 нафар камбағал оилаларга етказиб берилган кўмир ёқилғиси учун хар тоннаси 300300(уч юз минг уч юз) сўмдан жами 138(бирюз ўттиз саккиз) тонна жами 41441400(қирқ бир миллион тўртюз қирқ бир минг тўрт юз) сўм маблағ ажратилсин(кўмир ёқилғиси етказиб берилган оилалар рўйхати илова қилинади).
- “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси раиси (У.Қазақов)га юқорида ажратилган маблағларни ўрнатилган тартибда фуқороларга ва ООО “Кўмир таъминот” Хоразм филиалига тўлаб бериш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Машарипов
Ҳазорасп туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Ҳазорасп туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевнинг 2021 йил 18 октябрдаги № 3-2031-сонли ёзишмасига асосан “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифини атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
- Ҳазорасп туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовнинг “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
- Аёллар дафтари жамғамраси маблағлари ҳисобидан қуйидаги фуқароларга;
- “Аёллар дафтари”га киритилган “М.Хоразмий” маҳалласида яшовчи Хужаниязова Шукуржонга 1 080 000 сўм,
- “Ж.Мангуберди” маҳалласида яшовчи Бекязова Мархаматга 3 млн.сўм яшаш жойи учун ижара пулини қоплаш учун “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратилсин
- “Қиртепа” махалласида яшовчи Юсупова Севарага 1080000 сўм бир марталик моддий ёрдам,
- “Қиртепа” махалласида яшовчи Хусаинова Дилфузага 1080000 сўм бир марталик моддий ёрдам,
- “Қиртепа” махалласида яшовчи Жуманиязова Сайёрага 1080000 сўм бир марталик моддий ёрдам,
- “Қиртепа” махалласида яшовчи Абдурахмонова Фазилатга 1080000 сўм бир марталик моддий ёрдам,
- “Қиртепа” махалласида яшовчи Тожиева Замирага 1080000 сўм бир марталик моддий ёрдам,
- “Қиртепа” махалласида яшовчи Холматова Шоирага 1080000 сўм бир марталик моддий ёрдам,
- “Боғдор” махалласида яшовчи Бекназарова Ўғилжонга 1080000 сўм бир марталик моддий ёрдам “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратилсин
- Туман молия бўлими (Ш.Хўжаниязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағларни ажратиш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳаражатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ҳазорасп туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ажратилган маблағларни фуқароларга ўрнатилган тартибда тўлаб бериш топширилсин.
- Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов