Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши қарори
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-май ПФ-6000 сонли “маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг тумандаги ижроси тўғрисидаги ахбороти тўғрисида
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ҳазорасп туман Кенгаши миллий тажрибага асосланган,ўзининг ислоҳатлар моделига таянган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий маданиятни оширишда хамда демократик қадриятларни аҳоли онгига сингдиришда тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этиб бир қатор чора тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг бугунги сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-Май ПФ-6000 сонли “Маданият ва саньат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таьсирини ошириш тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси ўрганилган.
Туманда бугунги кунда олтита маданият маркази фаолият кўрсатиб келаётганлиги, улардан маданият маркази “Бўстон” маҳалласида туман Фольклор театрининг янги замонавий биносида жойлашганлиги, барча замон талабларига жавоб бериши, Бўстон маданият маркази “Бўстон” маҳалласида жойлашган бўлиб, бинонинг том қисми таьмирталаб аҳволда ва миллий мусиқа чолғу асбоблари етишмаслиги, Бешта маданият маркази “ Бешта” маҳалласида жойлашган, бино 13 хонадан иборат бўлсада, мукаммал таъмирлаш зарурлиги, Карвак маданият маркази бинога эга эмаслиги сабабли, ҳозирда 8-сон мактабнинг битта хонасида фаолият олиб бораётганлиги, Овшар маданият маркази ҳам 9-сонли мактабда фаолият юритаётганлиги, Пичоқчи маданият маркази ҳам мослаштирилган битта хонада жойлашганлиги, марказ таьмирталаб аҳволда эканлиги ва миллий мусиқа чолғу асбоблари етишмаслиги аниқланган.
Туманимизда маданият марказларида тўгараклар сони 23та, лекин улардан аҳолининг фойдаланиш даражаси паст аҳволда эканлиги, тумандаги маданият ходимларининг умумий сони 54 нафарни ташкил қилиб, улардан 11 нафари Олий, 7 нафари тугалланмаган олий ,36 нафари ўрта махсус маълумотга эга эканлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2-февралдаги ПҚ-112 сонли “ Маданият ва саньат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги“ қарорида умумий ўрта мактабларида ҳам 7та миллий мусиқа чолғу асбобларидан камида 1тасида куй ижро этиш кўникмалари ўргатилиши ва бу ҳақда ўқувчилар ҳужжатига яьни шаҳодатномасига тегишли қайд қилиниши кўрсатилган. Шунга асосан умумтаълим ўрта мактаблари ҳам миллий мусиқа чолғу асбоблари билан етарли таъминланмаган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-май ПФ-6000 сонли “маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг тумандаги ижроси юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши раиси А.Қурбоновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинси.
- Тумандаги маданият марказлари биноларини янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-май ПФ-6000 сонли “маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси юзасидан “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши белгиланганлиги қайд қилинсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ва туман молия бўлими мудири Ш.Хўжаниязовларга умумтаълим мактабларини миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш учун 20(йигирма)миллион сўм, умумтаълим мактабларини кутубхоналарини китоблар билан бойитиш учун 20(йигирма)миллион сўм ажратиш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман маданият бўлими мудири О.Атажанов, туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедовларга маданият марказлари ва умумтаълим мактабларини мусиқа сохасида олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш ва фаолият кўрсатаётган кадрларнинг малакаларини ошириш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Махаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Машарипов
Ҳазарасп туманида 2022 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларига ҳамда юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларнинг 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли хатига, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022 йил 28 февралдаги VI-42-28-12-0-К/22-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан халқ депутатлари Ҳазарасп туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022 йил 28 февралдаги VI-42-28-12-0-К/22-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, юридик шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорга 1 гектарга белгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдори 1-иловага, жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорига 1 кв.м учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 2-3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Халқ депутатлари Ҳазарасп туман Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-74-148-12-174-К/21-сонли қарорининг10, 11-банди ва7, 8-иловалари ўз кучини йўқатган деб ҳисоблансин ҳамда 2022 йил 1 январдан ер солиғи ҳисоботлари ушбу қарорга асосан қайта ҳисоб-китоб қилинсин.
- Ушбу қарор “Ҳазораспнома” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Ғ.Сатторов халқ депутатлари Ҳазарасп туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман кенгаши раиси У.Машарипов