Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши қарор лойиҳаси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги 1, 4, 8, 32, 35 ва 37 -сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига тақдим қилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.

Бунда: умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилиши;

умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда - 3 йиллик дастур) билан иштирок этиши;

халқ депутатлари туман(шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиниши ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилиши;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланиши;

умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериши ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу Фармон топшириғи юзасидан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига тумандаги 1, 4, 8, 32, 35 ва 37-сонли умумаълим мактаблари директори лавозимларига номзодлар тақдим қилинган.

Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 7 мартдаги № 01/7-13-028-к, № 01/7-13-029-к, № 01/7-13-030-к, № 01/7-13-031-к -сонли тақдимномаларида кўрсатилган номзодлар Яқубова Юлдуз Қуранбаевна ва Маткаримова Анор Ибадуллаевна, № 01/7-13-028-к сонли тақдимномасида қўрсатилган номзод Худойберганов Дониёрбек, № 01/7-13-029-к-сонли тақдимномада кўрсатилган номзод Мадёров Иззатбек Илхомовичлар ўз аризаларига биноан номзоди кўриб чиқилишида қатнашмаслигини билдирганлар.

Кун тартибидаги масалани ҳамда махсус ишчи гуруҳининг 1, 32, ва 35-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритилган номзодларнинг ҳозирги иш фаолиятлари ҳамда кейинга 3 йиллик дастурлари эшитиб, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 7 мартдаги № 01/7-13-029-к-сонли, 2022 йил 16 мартдаги № 01/7-13-044-к, № 01/7-13-045-к -сонли тақдимномаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига 1, 32, ва 35-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритган номзодларининг ҳозирги иш фаолиятлари ҳамда кейинга 3 йиллик дастурлари бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан тузилган махсус ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 7 мартдаги № 01/7-13-028-к, № 01/7-13-029-к, № 01/7-13-030-к, № 01/7-13-031-к -сонли тақдимномаларида кўрсатилган номзодлар Яқубова Юлдуз Қуранбаевна ва Маткаримова Анор Ибадуллаевна, № 01/7-13-028-к сонли тақдимномасида қўрсатилган номзод Худойберганов Дониёрбек, № 01/7-13-029-к-сонли тақдимномада кўрсатилган номзод Мадёров Иззатбек Илхомовичлар ўз аризаларига биноан номзодини сессияда кўриб чиқилишидан олиб ташлашни сўраганликлари қайд қилинсин.
  3. Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг 1, 32, ва 35-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритган номзодлар халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашида кўриб чиқилган деб ҳисоблансин.
  4. Тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаб директорлигига давлат хизматларини ривожлантириш агентлигидан танловдан ўтиб халқ таълими вилоят бошқармасининг № 01/7-13-044-к-сонли тақдимномасига биноан номзод кўрсатилган.

Кўрсатилган номзод Исмоилов Азиз Рўзимович 1-сон мактаб директорлигига лойиқ ёки нолойиқ деб топилсин.

  1. Тумандаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактаб директорлигига давлат хизматларини ривожлантириш агентлигидан танловдан ўтиб халқ таълими вилоят бошқармасининг № 01/7-13-029-к-сонли тақдимномасига биноан номзодлари кўрсатилган. Ғофуров Алишер Ахмедович 32-сон мактаб директорлигига лойиқ ёки нолойиқ деб топилсин.
  2. Тумандаги 35-сонли умумий ўрта таълим мактаб директорлигига давлат хизматларини ривожлантириш агентлигидан танловдан ўтиб халқ таълими вилоят бошқармасининг № 01/7-13-030-к-сонли тақдимномасига биноан номзод қилиб кўрсатилган. Каримова Зебунисо Улмассултоновна 35-сон мактаб директорлигига лойиқ ёки нолойик деб топилсин.
  3. Вилоят халқ таълими бошқармасига 1, 32, ва 35-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритган номзодларининг тақдимотлари Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашида кўриб чиқилганлиги тўғрисида ёзишма киритилсин.
  4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                У.Машарипов