Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши қарор лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712 сонли фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш, тумандаги таълим муассасаларнинг моддий техник базасини яхшилаш мақсадида 2023 йилда туманда амалга ошириладиган қурилиш–таъмирлаш ишлари тўғрисида.
Туманда 2023 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконстркция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жихозлаш режасига асосан тумандаги 10-,16-,32- мактабларини реконструкция қилиш ва Қиртепа махалласида янги мактаб қуриш тўғрисидаги туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедовнинг ахбороти тингланиб, “Махаллий давлат хокимяти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- Туманда 2023 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконстркция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жихозлаш режасига асосан тумандаги 10-,16-, 32- умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш ва Қиртепа махалласида янги мактаб қуриш тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2.Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими мудири(Ш.Ахмедов) нинг:
- Овшар қишлоғи Камолот махалласида жойлашган 1980 йилда 624 ўринга мўлжаллаб қурилган 10-умумий ўрта таълим мактаби таъмирталаб ва қўшимча ўқувчи ўринга эхтиёжи бўлганлиги сабабли реконструкция қилиш;
-Бўстон қишлоғи Бўстон махалласида жойлашган 2009 йилда 520 ўқувчи ўринга мўлжаллаб қурилган 16-умумий ўрта таълим мактаби таъмирталаб ва қўшимча ўқувчи ўринга эхтиёжи бўлганлиги сабабли реконструкция қилиш;
- Карвак қишлоғи Карвак махалласида жойлашган 1973 йилда 524 ўқувчи ўринга мўлжаллаб қурилган 32-умумий ўрта таълим мактаби таъмирталаб ва қўшимча ўқувчи ўринга эхтиёжи бўлганлиги сабабли реконструкция қилиш;
-Янгибозор қишлоғи Қиртепа махаласида умумтаълим мактаби мавжуд бўлмаганлиги сабабли Қиртепа махалласида янги мактаб қуриш бўйича таклифлари маъқуллансин.
3.Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими мудири (Ш.Ахмедов)га халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг махкур қарори нусхасини ижросини таъминлаш учун вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим қилиш вазифаси юклатилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокими ўринбосари С.Қурёзов, туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедов, ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси К.Бекчанов зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Машарипов