Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

 

Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йил ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан ҳудудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди.

Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Ҳазорасп тумани 2021 йил 1 сентябр ҳолатига Хоразм вилоятидаги барча туман ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг 100 балл мезони асосида баҳоланиши натижасида умумий 69,7 балл тўплаб, 3 ўринни эгаллаб турибди.

Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Ушбу рейтинг кўрсаткичларига асосан 17 та йўналиш бўйича баҳоланиб, туманлар миқёсида кўриб чиқилди.

Жумладан:

- Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 0,81 балл тўплаган.

- Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳизматлар ҳажми бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 0,55 балл тўплаган.

- Аҳоли жон бошига тўғри чакана товар айланмаси ҳажми бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 0,85 балл тўплаган.

- Аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 0,96 балл тўплаган.

- Аҳоли бандлиги даражаси бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 2,89 балл тўплаган.

- Саноат ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилганлиги бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 1,30 балл тўплаган.

- Хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 2,94 балл тўплаган.

- Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 0,68 балл тўплаган.

- Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 1,78 балл тўплаган.

- Янги тадбиркорлик субъектларининг ўсиши бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 2,94 балл тўплаган.

- Кичик бизнесда янги иш ўринлари яратиш бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 1,62 балл тўплаган.

- Мол-мулк ва ер солиқлари тушумининг ўзгариши бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 1,52 балл тўплаган.

- Ҳисобланган солиқ тўловларининг йиғилиш даражаси бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 3,03 балл тўплаган.

- Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 1,10 балл тўплаган.

- Умумтаълим мактабларининг юкламаси (смена) бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 0,35 балл тўплаган.

- Аҳоли жон бошига маҳаллий бюджет даромадлари бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 1,54 балл тўплаган.

- Маҳаллий ҳокимият органлари сайтларининг оммавийлиги даражаси бўйича 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 0,70 балл тўплаган.

Умумий 17 та йўналиш бўйича кўрсаткич 2021 йил 1 сентябр ҳолатига 68,8баллни ташкил қилиб, вилоятда4 ўринни эгаллаб турибди.

2021 йил 3-чорак якуни бўйича ушбу кўрсаткичларни 30 фоиз ошиғи билан бажариш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш лозим.

Юқорида қайд қилиб ўтилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, айрим йўналишлар бўйича камчиликларимиз мавжуд. Ушбу камчиликларни бартараф қилиш, сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинг кўрсаткичини ўстириш мақсадида, қуйидаги вазифаларни белгилаб олишимиз зарур:

Сектор кесимида ишларни тўғри ташкил қилишимиз натижасида ҳудудда барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;

ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;

аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;

ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;

молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;

фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини оширишга эришилади.

Халқ депутатлари туман кенгаши сектор раҳбарларининг Ҳазорасптуманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Сектор раҳбарлари (У.Машарипов, Д.Мадиримов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (З.Оллақулиев)га, туман ҳокими ўринбосарлари (У.Авазов, Ғ.Саттаров, Б.Собиров, М.Эшчанов, Ғ.Мадияров)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликдаижтимоий-иқтисодий рейтинг кўрсаткичларида паст балл олган йўналишлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳизматлар, аҳоли жон бошига тўғри чакана товар айланмаси,аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажимлари бўйича, қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси,мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси,умумтаълим мактабларининг юкламаси, маҳаллий ҳокимият органлари сайтларининг оммавийлиги даражасилари бўйича амалга оширилаётган ишлар суст олиб борилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

3.Сектор раҳбарлари (У.Машарипов, Д.Мадиримов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов)га мутасадди раҳбарларни жалб қилиб;

- сектор кесимида ишларни тўғри ташкил қилиб ҳудудда барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

- янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;

- ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;

- аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

- рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;

- ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;

- молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Халқ депутатлар туман кенгаши депутатларига:

- ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини, хусусан ёшлар ва аёлларнинг иш бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсинлар.

  1. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари(Ж.Усманова)гаушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                                                                У.Машарипов