Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

 Ҳазорасп туманида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтар” га киритиш тўғрисида

 Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг кейинги сессия оралиғида қайта ўрганишлар давомида 1-сектор ҳудудидан
4 та оилани,4-сектор ҳудудидан 1 та оилани “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган камбағал оилалар деб топилган. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида сектор раҳбарларининг таклифларига биноан камбағал оилалар деб топилган,
    1- сектор ҳудудидан 4 та оила, 4-сектор ҳудудидан 1 та оила иловага мувофиқ “Темир дафтар”га киритилсин. (рўйхат илова қилинади.)
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман молия- иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Исломов ҳамда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман кенгаши раиси                                            У.Машарипов

 

 

 

Ҳазорасп туманида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтар” га киритиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/Р.

Сектори

Маҳалла

Оила бошлиғи Ф.И.Ш

Оила бошлиғи туғилган санаси

Оила бошлиғи паспорти

Телефон рақами

Оила аъзолари сони

1

1

“Буюк аждодлар” маҳалласи

Салаев Улуғбек Каримович

10.01.1968

АА 8471306

93-160-35-45

3

2

1

“Жувархос” маҳалласи

Собиров Жалолиддин Ярашович

19.08.1969

АА 4017685

93-611-36-34

4

3

1

“Жувархос” маҳалласи

Оллаберганов Отаназар Ражабович

10.02.1969

АА 4135417

94-311-35-02

5

4

1

“Алоқали кўл” маҳалласи

Жуманазарова Анвара Сапаевна

20.05.1975

AA 8671844

93-090-40-99

4

5

4

“Буюк сиймо” маҳалласи

Рўзметов Мелибой Жонибекович

05.09.1969

АА 3717636

95-777-68-48

6

ЖАМИ:

22

 

Лойиҳа

 Ҳазорасп туман СЭО ва ЖСХ бўлимининг 17.05.2022 йилдаки №6/584-сонли ёзишмаси тўғрисида

 Ҳазорасп туман СЭО ва ЖСХ бўлимининг 06.05.2022 йил № 2022-177-12-174-SES-сонли буйруғи ҳамда 2022 йил май ойи режаси асосида Хазорасп туман Пичоқчи қишлоғи “Гулзор” маҳалласида жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабида тешкириш ўтказилганда 70 нафар педагогдан 20 нафари, 14 нафар техник ишчидан 11 нафари, шулар қаторида мактаб директори Хусинов Ғулом Ғофуровичнинг ўзи даврий тиббий кўрикдан ўтмаганлар. 14 нафар техник ишчилар гигиеник таълим қурсида ўқитилмаганлар, мактабда дезенфекция ишлари, яъни хожатхонада, чиқинди хоналарда зарарсизлантириш ишлари ўтказилмаган.

Ўқувчилар учун СанҚМ 0341-16 асосида мактабдаги директор томонидан тасдиқланган дарс жадвалида 22.12.2016-йил “Умумтаълим мактабларда таълим шароитлари ва ташкиллаштириш тўғрисида”ги 0341-16 сонли Санитария қоида ва меъёрлари талабига риоя қилинмасдан тузилган дарс жадвалининг душанба кунларига ўзлаштирилиши қийин бўлган дарслар (Физика, Математика, Кимё) каби фанлар дарснинг биринчи соатига қўйилган.

Лекин 0341-16 СанҚМ бўйича 2 чи 3 чи соатларда ўтилиши лозимлиги кўрсатилган. Хамшира тамонидан дезинфекция ишларини ўтказишда асосий ва ишчи эритмаларини тайёрлашда билим савяси етарли эмаслиги ва асосий эритмадан ишчи эритманинг тайёрланмаганлиги ва хожатхонанинг дизенфекция қилинмаганлиги ва шу билан бирга чиқиндилар учун контенернинг зарарсизлантирилмаганлиги, COVID-19 га қарши педагог ва ишчиларни эмлаш бўйича Вазирлар махкамасининг №98-сонли баёни ижроси таъминланмаганлиги каби холатлар аниқланган.

Бу билан Ўзбекистон Республикасининг “Ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунининг 27, 34, 35, 36-сонли моддалари таълаблари бузилган.

Ушбу қонуннинг 39-моддаси ва Ўзбекистон Респуликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддаси ва 54-моддасининг иккинчи қисмидаги ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган.

Шу сабабли Ҳазорасп туман халқ таълими бўлимига қарашли 28-сонли умумтаълим мактаби директори Хусинов Ғулом Ғофуровичга текшириш мабойинида аниқланган камчиликлар юзасидан санитария-гигиена қоидалари ва эпидемияга қарши кураш тартибларини  бузганлиги ҳақида маъмурий баённома тузилган.        

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Ҳазорасп туман СЭО ва ЖСХ бўлимининг 17.05.2022 йилдаги №6/584-сонли ёзишмаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Юқоридагиларга асосан туман СЭО ва ЖСХ бўлимига, Халқ депутатлари туман кенгаши “24-Огохий” округидан сайланган депутат Хусинов Ғулом Ғофуровичга ўрнатилган тартибда чора кўрилишига розилик берилсин.
  3. Туман Халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедовга тумандаги мактаблар ва бошқа ўқув муассасаларида юқоридаги каби камчиликларни олдини олиш чораларини кўриш топширилсин.
  4. Туман Халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедовга ва Туман мактабгача таълим бўлими мудири в.в.б Ф.Рўзметовларга туман халқ таълим бўлимига қарашли мактаб ўқитувчилари ва Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳодимларини тиббий кўрикдан ўтказиш учун зарур бўлган маблағларини ажратиш юзасидан смета-лойиҳа хужжатларини туман молия бўлимига киритиш топширилсин.
  5. Туман молия бўлими мудири Ш.Хўжаниязовга туман халқ таълим бўлимига қарашли мактаб ўқитувчилари ва Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳодимларини тиббий кўрикдан ўтказиш учун зарур бўлган маблағларини ажратиш чораларини кўриш топширилсин
  6. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш Туман хокими ўринбосари С.Қурёзов ва халқ депутатлари туман кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия раиси М.Ваисов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман кенгаши раиси                                            У.Машарипов