Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник А.Бобожановнинг 2021 йилнинг май ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

Ҳазорасп тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида жами 48 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан 1 нафари туман ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари, 1 нафари ҲПБ катта инспектори, 1 нафари ВЕ ва ЁЎҲПГ катта инспектори, 1 нафари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ва 44 нафар профилактика (катта) инспекторларининг 40 нафвари жамланган, 4 нафари жамланмаган 2021 йил май ойи давомида, 3 нафар профилактика (катта) инспекторлари бир ойлик ўқишдалиги ва
1 нафари касаллаги сабабли, 4 вакант, 2 нафари таътилда 34 нафар  профилактика (катта) инспекторлари хизмат олиб бордилар.

2021 йилнинг ўтган 5 ойида туман ҳудудида барча соҳалар бўйича 89 та (2020 й 82) жиноят содир этилган бўлиб, 7 тага ошишига йўл қўйилган.

2021 йил 5 ойи давомида жами 44 та маҳаллаларнинг 37 тасида жиноят содир қилинишига йўл қўйилмаган, 7 та маҳалларда жиноят содир қилинига йўл қўйилди,
2 тасида ошган 2 тасига тенг, 3 тасида камайган.

“Боғдор” маҳалласида 2 дан 4 тага ва “Ишчилар” маҳалласида 1 тадан 3 тага ошишига йўл қўйилган.

“Ал-Хоразмий” ва “Янги ҳаёт” маҳаллаларида 2 тадан 2 тага тенг ҳолатда ҳамда “Оталиқ” ва “Ғ.Ғулом” маҳаллаларда 2 дан 1 тага камайишига эришилган.

Муҳтарам Президентимиз Шакат Мирзиёев Миромоновичнинг 2020 йил
12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифлари давомида, Хоразм вилоятини жиноятдан ҳоли худудга айлантириш юзасидан берган топширикларига асосан, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия, Олий суд, ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг қўшма қарори қабул қилинган ва амалиётга жорий қилинган ва ушбу қўшма қарор асосида, Ҳазорасп туманида 2020 йил 16 декабрь куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман ЖИБ суди, Қўриқлаш бошқармаси 5-алоҳида отряди билан қўшма қарор ишлаб чиқилиб ишчи гуруҳлар билан ишлаб қелинмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳудудида жами 44 та маҳалла мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллаларда намунали жамоат хавфсизлиги таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг “маҳаллабай”, олдини олиш мақсадида  туну-кун хизмат йўлга қўйилган.

Туман ҳудудидаги 44 та маҳаллаларда жорий йилнинг 5 ойи давомида 89 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 тага ёки
8,5 фоизга камайишига эришилган.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида туман ҳудудидаги 44 та маҳалладан 7 тасида ёки 15,9 фоизда жиноят содир этилган. 37 таси ёки 84,1 фоизда жиноят содир қилинишига йўл қўйилмаган.

Маҳаллада содир этиладиган жиноятларнинг олидини олиш мақсадида, маҳаллаларни кримноген вазиятидан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” маҳаллаларга ажратиб, “маҳаллабай” усулда жиноятларни жиловлаш борасида ишлар ташкил қилинган.

Ҳазорасп тумани ҳудудидаги 44 та маҳалланинг 7 тасида 2 таси жиноят сони ошган (“Боғдор” ва “Ишчилар”), “қизил” тоифадаги маҳаллага, 5 таси жиноят содир бўлган тенг ва камайган маҳаллалар (“Ғ.Ғулом”, “Буюк аждодлар”, “Янги ҳаёт”,
“Ал-Хоразмий”, “Оталиқ”) “сариқ” тоифадаги, қолган 37 маҳаллалар “яшил” тоифадаги жиноят содир қилинишига йўл қўйилмаган маҳаллалар қаторига киритилиб ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган йил давомида жиноятлар ошганлиги ёки кримноген вазияти оғир бўлганлиги сабабали, “қизил” тоифадаги маҳаллалар қаторига киритилган маҳалларда жиноятларни камайтириш ва ҳуқубузарликларни олидни олиш мақсадида, ушбу маҳалларга тажрибали, 3 йил давомида хизмат олиб бораётган маҳалласида жиноятлар содир этилмаган, малакали ходимлар билан қайта жамланиб, бунинг натижасида жорий йилда ушбу маҳаллаларда жиноятлар ўтган йилга нисбатан  камайишига эришилган.

Спиртли ичимликка ружу қўйган 3 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахс мажбурий даволашга, 47 нафари наркология диспансерининг ихтиёрий даволаш бўлимига ётқизилган.

Туман ИИБ профилактик ҳисобида турилиб, профилактика иши варақаси юритилаётган, рўйхат ҳисобидаги, мукаддам судланган ва спиртли ичимликка ружу қўйган ҳамда руҳий кассаллар хонадонларига бориб, улар билан ойлик профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳазарасп тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан, илгари судланган, жами 78 нафар муқаддам судланиб, маъмурий назорат қонуни таъсири остига турувчи шахслардан 27 нафарига нисбатан 5 ойи давомида маъмурий назорат ўрнатилиб, ҳозирги  кундан 45 нафари маъмурий назорат остида туради.

Жорий йилнинг 5 ойида 180 нафар  тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин қизларга “Ҳимоя ордери” берилган.

Бундан ташқари уй карантинига олинган хонадонлардаги, фуқаролар билан карантин қоидаларига риоя қилишлари тўғрисида, ушбу шахсларни назорат қилиш бўйича маҳалла раиси ва профилактика инспекторилари билан назорат қилиб келмоқдалар. Ушбу масала юзасидан чойхона, кафе, бар, ресторанлар расмий равишда огохлантирилган.

Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник А.Бобожановнинг
2021 йил май ойи давомида амалган оширилган ишлар юзасидан берган ҳисоботини ва жиноятлар муҳокамаси атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қарор қилади:

 

  1. Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник А.Бобожановнинг
    2021 йилнинг май ойида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи қониқарли деб ҳисоблансин.
  2. 2021 йил май ойида туман ҳудудида содир қилинган 28 та жиноятлар муҳокама қилинган деб маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Тумандаги “Боғдор” ва “Ишчилар” ҳамда “Ғ.Ғулом”, “Буюк аждодлар”, “Янги ҳаёт”, “Ал-Хоразмий”, “Оталиқ” маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторларига “Боғдор” ва “Ишчилар” жиноятлар сони ошганлиги сабабли “қизил” тоифадаги маҳаллага, “Ғ.Ғулом”, “Буюк аждодлар”, “Янги ҳаёт”, “Ал-Хоразмий”, “Оталиқ” маҳаллаларда жиноятлар сони ўтган ой кўрсаткичида бўлганлиги сабабли “сариқ” тоифадаги маҳаллага киритилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
  4. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларига профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда:

- туманда “Хатлов” тадбирини амалга ошириш;

-фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни самарадорлигини ошириш;

-худудларда ахолининг карантин қоидаларига риоя қилишларини янада кучайтириш топширилсин.

5.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари ва халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ж.Усманова) зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                        У.Машарипов