Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманда аҳолининг алоҳида тоифаларига ажратиладиган дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этилиши, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатилиши тўрисида

 Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 204-сон қарорининг ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган.

Мазкур қарорда амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати белгилаб берилган. Бунда онкологик касалликларга чалинганлар, сил касаллигига чалинганлар, мохов касаллигига чалинганлар, эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар, руҳий касалликларга чалинганлар, ОИВ касаллигини юқтирганлар, юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар,
1941-1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган-ногирон шахслар, Байналмилалчи жангчилар ва ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар шулар жумласидан.

Мазкур турдаги беморларни аниқлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва тегишли йўлланмаларни бериш кўп тармоқли марказий поликлиниканинг тегишли тор соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилиб келинаётган бўлиб, ушбу беморларнинг умумий назорати умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патранаж ҳамширалари томонидан амалга оширилиб келинган.

Умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патранаж ҳамширалари томонидан рўйхатда турувчи беморларга белгиланган режа график асосида хизматлар кўрсатиб келинган.

Бирлашма томонидан ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш аҳволини ўрганиш давомида Ҳазорасп туманида 2021 йилнинг ўтган даври мабойнида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган беморларнинг бирлашма томонидан мазкур дори воситалари билан таъминланишга муҳтож бўлган қисми “Улуғ ватан уруши” қатнашчиларидан
2 та, қандли диабет касаллагига чалинганлардан 18 та, онкологик беморлардан 105 та, ёлғиз нафақахўрлардан 2 та, байналмилал жангчилардан 5 та, фронт орқасида мехнат фахрийларидан 7 та, руҳий касаллик чалинганлар 673 та жами 807 та беморларга бирлашма томонидан доимий равишда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиб келинган.

Ҳазорасп туманида 2021 йилнинг шу даври мабойнида атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларга чалинган беморлардан жами 1961 таси рўйхатга олинган бўлиб, шулардан руҳий касаликка чалинганлар 1694 тани, ОИТСга чалинган беморлар 164 тани, сил касаллигига чалинган беморлар 103 тани ташкил қилган.

Туман тиббиёт бўлими томонидан фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш борасида 2021 йил 5 ойи давомида мазкур беморларга тегишли рецептлар асосида “Улуғ ватан уруши” қатнашчиларига 9 та, қандли диабет касаллагига чалинганларга 18 та, онкологик беморлардан 284 та, ёлғиз нафақахўрларга 5 та, байналмилал жангчиларга 18 та, фронт орти мехнат фахрийларига 24 та, руҳий касалликларга чалинганларга 914 та жами 1248 та рецептлар асосида 37568700 сўмдан ортиқ бўлган қийматдаги дори воситалари билан таъминланган. Фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари буйруғига асосида рухсат этилган мутахассислар томонидан амалга ошириб келинган.

ОИТСга ва сил касаллигига чалинган беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш марказлашган ҳолда вилоят муассасалари томонидан амалга оширилиб келинган.

Мухтож шахсларга протез ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан Давлат рўйхатидан ўтказилган 14.06.2016 йилдаги 2801-сонли Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва Молия Вазирлигининг қўшма Қарорига асосан навбат асосида берилиши белгилаб қўйилган. Бунда мухтож ногиронларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга мухтожлик яшаш жойидаги Тиббий мехнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан, пенсия ёшидаги мухтож шахсларга ва 16-ёшгача бўлган ногирон болаларга яшаш жойидаги тиббий маслахат комиссияси(ТМК) томонидан берилган тиббий хулосаларга асосан берилиши кўзда тутилган.

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва
кресло-аравачалар тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) ёки тиббий-маслахат комиссиясининг (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) мазкур Низомнинг 2-иловасига  мувофиқ шаклдаги тиббий хулосаси асосида берилади. Бунда 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларга ҳамда пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга уларнинг яшаш жойидаги ТМК томонидан,
16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг яшаш жойидаги ТМЭК томонидан бериб келинган.

2021 - йилнинг 5 ойи мобайнида 17 нафар ногиронга ногиронлар аравачаси,
6 нафарига эшитиш мосламаси, 12 нафарига қултиқ-таёқ, 21 нафарига хасса,
17 нафарига сенсор хасса, 1 нафарига хаденок, 11 нафарига нажас қабул қилгич,
4 нафарига тирсакли хасса ҳамда 131 нафарига сихатгохга йўлланма берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сонли карори ва Соғликни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюжети маблағлари хисобига тиббий ёрдам курсатиш тартиби” тўғрисидаги  №721 сонли буйруғига асосан, қуйидагилар Республика Ихтисослашган Марказларининг вилоят филиалларида ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам (ОРДЕР) олишда имтиёзга эгалиги белгилаб берилган.

Туман тиббиёт бўлими томонидан 2021 йил 5 ойи давомида юқоридаги рўйхатга кирилган беморларнинг 274 нафарига вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига стационар даволаниш учун, 10 нафарига амбулатор текширувидан ўтиш учун,
39 нафарига Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Хоразм филиалида стационар даволаниш учун, 10 нафарига  ЭхоКГ текширувидан ўтиш учун,
18 нафарига  Республика ихтисослаштирилган урология маркази Хоразм филиалида стационар даволаниш учун, 28 нафарига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази Хоразм филиалида даволаниш учун, 10 нафарига  амбулатор текширувидан ўтиш учун жами 389  нафар беморга бепул даволаниш учун ордерлар берилган.

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарориниг ижросини таъмирлашда айрим камчиликларга йўл қўйилган. Жумладан

- амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати ахборот бурчагига жойлаштирилмаган,

- мазкур турдаги беморларга умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патранаж ҳамширалари бириктирилган бўлиб, бундан ташқари ҳудудлар кесимида фельдшер фтизиаторлар бириктирилган бўлсада ушбу беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда камчиликларга йўл қўйилган,

- айрим турдаги дори-дармонларнинг (десмопрессин) етишмаслиги туман тиббиёт бўлимида ушбу етишмайдиган дори воситаларининг анологини рецепт асосида бериш йўлга қўйилмаган, шу сабабли беморларнинг айрим турдаги дори воситаларига узоқ муддатга навбатга туриш холлари мавжуд,

- ижтимоий аҳамиятга эга бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун етишмаётган онколог, эндокринолог, психиатр, фтизиатр, нарколог шифокорларни етишмайди, туман тиббиёт бўлими раҳбарияти томонидан мазкур тоифадаги врачларни қайта тайёрлашга етарли эътибор берилмаган,

- туман тиббиёт бўлимининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга тиббий ижтимоий хизмат кўрсатишда тор соха мутахассислари учун хоналар етишмаслиги сабабли таъмир талаб, фойдаланиш самарадорлиги паст бўлган хоналарни қайта таъмирлаб фойдаланиш чоралари кўрилмаган,

- ордерлар сонининг қатъий чегараланганлиги сабабли Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Хоразм филиали, Республика кўз микрохирургия илмий маркази Хоразм филиали, Республика ихтисослаштирилган урология маркази Хоразм филиалларига талаб юқори бўлиб, беморларнинг узоқ муддат кутиб қолишлари сабабли эътирозларга сабаб бўлган.

            Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғриида”ги қонунинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

                                                          ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 Ҳазорасп туманда аҳолининг алоҳида тоифаларига ажратиладиган дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этилиши, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатилиши тўрисидаги Б.Ахмедовнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Б.Собиров) ва туман тиббиёт бўлими бошлиғи Б.Ахмедовларга;

- Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Хоразм филиалига ордерлар етишмовчилиги сабабли туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кардиология бўлимининг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Туман тиббиёт бўлими бошлиғи Б.Ахмедовга;

- амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхатларини ахборот бурчагига жойлаштириш;

- мазкур турдаги беморларга умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патронаж ҳамширалари бириктирилган бўлиб бундан ташқари ҳудудлар кесимида фельдшер фтизиаторлар бириктирилган ҳолда ушбу беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишдаги камчиликларни бартараф қилиш;

- айрим турдаги дори-дармонларнинг (десмопрессин) етишмайдиган қисмини қоплаш мақсадида туман тиббиёт бўлимида етишмайдиган  дори воситаларининг анологини рецепт асосида бериш йўлга қўйиш;

- ижтимоий аҳамиятга эга бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун етишмаётган онколог, эндокринолог, психиатр, фтизиатр, нарколог шифокорларни қайта тайёрлаш;

- туман тиббиёт бўлимининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга тиббий ижтимоий хизмат кўрсатишда тор соха мутахассислари учун таъмир талаб, фойдаланиш самарадорлиги паст бўлган хоналарни қайта таъмирлаб фойдаланиш чоралари кўриш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                              У.Машарипов