Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил 1 май холатига тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш
бўйича амалган оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича Ҳазорасп туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қатор ишлар амалга оширилди.
1.Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2021 йил 1 май холатига жами 131 та мурожаатлар бўлиб, уларда 134 та масалаларни ижобий ҳал қилиш сўралган. Шу давр мобайнида 134 та масала кўриб чиқилиб, шундан 68 таси (51,1%) қаноатлантирилган, 63 таси (47.4%)га тушунтиришлар берилган, 2 таси (1,5%)га рад қилинган.
Тадбиркорлардан тушган мурожаатлар таснифи бўйича кўриб чиқилганда, кредит масалалари бўйича мурожаатлар 80 та бўлиб, шундан 39 таси қаноаталантирилган, 38 тасига тушунтириш берилган, 2 тасига рад қилинган. Ер масалалари бўйича мурожаатлар 23 та бўлиб, шундан 10 таси қаноатлантирилган,
13 тасига тушунтириш берилган. Инфратузулма масалалари бўйича мурожаатлар 3 та бўлиб, шундан 2 таси қаноатлантирилган, 1 тасига тушунтириш берилган. Солиқ масалалари бўйича мурожаатлар 2 та бўлиб, шундан 1 таси қаноатлантирилган,
1 тасига тушунтириш берилган. Бошқа масалалар бўйича 26 та мурожаат бўлиб,
16 таси қаноатлантирилган, 10 тасига тушунтириш берилган.
Шундан, ўтказилган сайёр қабуллар сони 12 та бўлиб, иштирок қилган тадбиркорлар 507 та, қилинган мурожаатлар сони 70 тани ташкил қилиб,
41 та(58.6%)си ҳал қилинган, 29 таси(41.1%)га тушунтиришлар берилган.
- Ваколатли орган рахбарларига тадбиркорлар мурожаатларини муддатида кўриб чиқилмаганлиги юзасидан кўрилган чоралар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларининг айримларига жавоблар белгиланган муддатда берилмаган ва уларнинг кўпчилиги ижобий ҳал қилинмаганлиги, тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлаётганлиги муносабати билан Давлат қадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Ҳазорасп тумани филиали ходимларига ўрнатилган тартибда чоралар кўриш тўғрисида”ги 2021 йил 15 апрелдаги №12-сонли хат билан тақдимнома киритилган. Унга асосан Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг 2021 йил 21 апрелдаги №1744-сонли жавоб хати билан Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Ҳазорасп тумани филиали иш юритувчиси Машарипова Саломат Ахмедовнага “хайфсан” интизомий жазо қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил
14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 4 июлдаги №558-сонли қарори билан қабул қилинган Низомга асосан иш фаолияти давом қилдирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ахборотини эшитиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йилнинг 1 май холатига қабул қилинган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг ўринбосарига:
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармонни билан белгиланган вазифалар, тартиблар ва қарорлар ижросини амалиётда риоя этилишини таъминлаш;
-ваколатли органлар билан биргаликда тадбиркорлик субъеклари ва чет эл инвесторларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш;
-мурожаатларни, айниқса такрорий мурожаатларни ишчи гуруҳ йиғилишларида танқидий кўриб мухокама қилиш, кўрсатилган масалаларни муддатларида ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси туман ҳокими У.Машарипов